Қайднома

Қидирув

Тэмми Абрахам Лондонни Манчестерга алмаштириши мумкин

Тэмми Абрахам Лондонни Манчестерга алмаштириши мумкин

  02.01.2020 16:34
  0
  341
Тэмми Абрахам Лондонни Манчестерга алмаштириши мумкин

Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Тэмми Абрахам фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттириши мумкин. The Sun нашри хабарига кўра, «шаҳарликлар» 22 ёшли футболчининг жамоаси билан шартномани узайтириш жараёнини диққат билан кузатиб бормоқда.

Тэмми катта маош талаб қилаётгани боис, «Челси» ҳозирча футболчи билан келиша олишмаяпти. Манбанинг қўшимча қилишича, «Манчестер Сити» вазиятга аралашиб, Абрахамга яхшироқ таклиф қилишга ҳам тайёр.

Аввалроқ тарқалган хабарларга таянадиган бўлсак, Абрахам «кўклар»дан ҳафтасига 200000 евро атрофида ҳақ сўрамоқда. Футболчининг «кўклар» билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz