Биласиз, 8 январдан Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади. Мусобақага тайёргарликнинг якуний босқичини 16 декабрь – 1 январь оралиғида БААда олиб борган Любинко Друлович бошқарувидаги олимпиячиларимиз бугун Таиландга етиб келишди.
Терма жамоамиз эртага Бангкокда мусобақа олдидан якуний ўртоқлик ўйинини ўтказади. Унда олимпиячиларимизга Қатар олимпия термаси рақиблик қилади. Учрашув “SCG Stadium” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Бугун эрта тонгда Бангкокка етиб келган терма жамоамиз тушдан сўнг мазкур стадионнинг захира майдонида машғулот ўтказди.
Таъкидлаш жоиз, Қатар билан ўйиндан кейин терма жамоамиз мусобақа доирасидаги илк расмий учрашувини ўтказадиган Сонгхла шаҳрига йўл олади.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қитъа чемпионатидаги иштирокини 9 январь куни Эронга қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув Сонгхла шаҳридаги “Тинсуланон” стадионида бўлиб ўтади.
***
Олимпиячиларимиз Таиланддаги қитъа чемпионатида айнан қайси рақамларда тўп тепишлари маълум бўлди.
1.Абдувоҳид Неъматов
2.Исломжон Қобилов
3.Ҳожиакбар Алижонов
4.Абдулла Абдуллаев
5.Дилшод Саитов
6.Азизжон Ғаниев
7.Шароф Муҳитдинов
8.Нурилло Тўхтасинов
9.Жасурбек Яхшибоев
10.Бобир Абдихолиқов
11.Миржаҳон Мираҳмадов
12.Машҳуржон Муҳаммаджонов
13.Шерзод Насруллаев
14.Аброрбек Исмоилов
15.Ойбек Рустамов
16.Азизбек Амонов
17.Ислом Кенжабоев
18.Достон Ибрагимов
19.Илҳомжон Алижонов
20.Ҳусниддин Алиқулов
21.Низомиддин Зиёвутдинов
22.Санжар Қодирқулов
23.Ойбек Бозоров
Манба: ufa.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20