Қайднома

Қидирув

«Fox Sports Asia»: Кутилганидек, Сон Хён Мин Осиёнинг энг яхши футболчиси!

«Fox Sports Asia»: Кутилганидек, Сон Хён Мин Осиёнинг энг яхши футболчиси!

  03.01.2020 21:06
  0
  256
«Fox Sports Asia»: Кутилганидек,  Сон Хён Мин Осиёнинг энг яхши футболчиси!

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов қитъанинг нуфузли спорт сайтларидан бири саналмиш «FOX Sports Asia» томонидан «Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси» номинациясида 24 нафар номзодлардан бири сифатида киритилганди.

3 январь куни «Titan Sports» ва «FOX Sports Asia» томонидан аниқланиб келинаётган ушбу номинациянинг ғолиби аниқланди. Бу сафар ҳам Жанубий Корея ва «Тоттенҳэм» клуби футболчиси Сон Хён Мин Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Англия Премьер-лигаси ва Европа Чемпионлар лигасида ажойиб ўйинлар намойиш этган футболчи жами овозларнинг 31,6 фоизига эга чиқиб, 258 очко тўплади.

 Шунингдек, кучли учликдан қатарлик Акром Афиф («Ас-Садд», 114 очко) ва яқинда «Ливерпул»га ўтган япониялик Такуми Минамино (90 очко) жой олди.

Нашр журналистлари ўртасидаги сўровномада ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 13-ўринни эгаллади. «Ростов» ва Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси 10 очко олган.

 Маълумот учун, 2013 йилдан буён «Titan Sports» ва «FOX Sports Asia» томонидан аниқланиб келинаётган ушбу номинациянинг амалдаги ғолиби ҳам жанубий кореялик Сон Хён Мин саналарди.

 «Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси». Сўровнома якуни:

1. Сон Хён Мин (Тоттенҳэм), Жанубий Корея - 258 очко

2. Акром Афиф (Ас-Садд), Қатар – 114

3. Такуми Минамино (Зальцбург/Ливерпуль), Япония – 90

 4. Али Алмоез (Дуҳайл), Қатар - 64

5. Сардор Озмун (Зенит), Эрон - 58

 6. Бафетимби Гомис (Ал-Ҳилол), Франция - 49

7. Ву Лей (Эспаньол), Хитой - 29

 8. Салим Ал-Довсари (Ал Ҳилол), Саудия Арабистони – 26

9. Бағдод Бунежа (Ас-Садд), Жазоир - 15

10. Паулиньо (Гуанжоу Эвергранд), Бразилия - 14

 11. Ли Канг Ин (Валенсия), Жанубий Корея - 13

12-13. Тииратҳон Бунматан (Йокоҳама Маринос), Таиланд - 10

 12-13. Элдор Шомуродов (Ростов), Ўзбекистон - 10

 14. Себастьян Жовинко (Ал-Ҳилол), Италия - 9

 15. Умар Ас-Сома (Ал Аҳли), Сурия - 8

 ..19. Али Мабҳут (Ал-Жазира), БАА – 7

 20. Юто Нагатомо (Галатасарой), Япония - 5

 24. Арсланмират Аманов (Локомотив), Туркманистон – 1 очко.


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz