Қайднома

Қидирув

"Навбаҳор" сафида Камерун ва туркманистонлик легионерлар кўрикдан ўтади

"Навбаҳор" сафида Камерун ва туркманистонлик легионерлар кўрикдан ўтади

  03.01.2020 23:06
  0
  364

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби футболчилари ўз қароргоҳларига 7 январь куни йиғилишади. 8 ва 9 январь кунлари жамоа аъзолари янги мавсум учун тиббий кўрикдан ўтишади ҳамда 10 январдан Наманганда ўқув-машғулот йиғинини бошлашади.

“Лочинлар”нинг россиялик мутахассис Андрей Канчельскис бошчилигидаги мураббийлар штаби томонидан ўтказиладиган ва 10 январдан бошланадиган йиғинида 30 нафар маҳаллий ҳамда 15 нафар хорижлик футболчилар кўрикдан ўтишади.
Мазкур легионерларнинг сафига яна икки нафар легионер қўшиладиган бўлди. Уларнинг бири камерунлик Мбасси Эммануэль Риккардо бўлиб, 1994 йил 17 декабрда туғилган. Амплуаси – ҳужумчи.

Иккинчи хорижлик футболчи эса туркманистонлик Шуҳрат Суюнов. Суюнов 1992 йилнинг 8 мартида туғилган. Амплуаси – ҳимоячи. Шуҳрат Суюнов 2010-2014 йилларда Ашхободнинг МТТУ клубида тўп суриб, ушбу жамоа таркибида 2014 йили ОФК президенти кубогини қўлга киритган. 2015 йилдан буён “Олтин Аср” (Ашхобод) клубида ўйнамоқда. Суюнов мазкур жамоа сафида 2015 йилги мавсумда Туркманистон чемпиони бўлиш билан бирга, Туркманистон кубоги ва суперкубоги соҳибига айланган.
Шунингдек, Шуҳрат Суюнов 2011 йилдан буён Туркманистон миллий терма жамоасида тўп суради ва шу кунгача терма жамоада 21та ўйинда майдонга тушган. Яна бир эътиборга молик жиҳат шундаки, 27 ёшли ҳимоячи 2016 йилги мавсум якунига кўра, Туркманистоннинг “энг яхши футболчиси” деб топилган. Демак, Суюнов Туркманистоннинг энг маҳоратли ўйинчиларидан бири ҳисобланади.

Бундан келиб чиқадики, “лочинлар”нинг 10 январдан бошланадиган ўқув-машғулот йиғинида 30 нафарга яқин маҳаллий ҳамда 15 нафар хорижлик футболчилар кўрикдан ўтишади.

Легионерлар эса олдин хабар берганимиздек, Европанинг Россия, Нидерландия, Хорватия, Босния ва Герцоговина, Испания, Португалия ва Сербия, Африканинг Миср ҳамда Камерун, Осиёнинг Жанубий Корея ва Туркманистон мамлакатларидан ташриф буюришади.

Бу эса мураббийлар штабида танлов имконияти ҳам юқори бўлишини англатади.
Мазкур футболчилардан қайси бири “Навбаҳор” мураббийлар штабида ижобий таассурот қолдирса, ўша ўйинчи билан шартнома имзоланади.


Манба: pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz