Қайднома

Қидирув

Александр Нюбел "Бавария"га кўчиб ўтадиган бўлди

Александр Нюбел "Бавария"га кўчиб ўтадиган бўлди

  05.01.2020 10:45
  0
  372
Александр Нюбел

«Бавария» клуби ниҳоят ўз трансфер режаларидан бирини амалга оширди. Мюнхенликлар 23 ёшли «Шальке-04» дарвозабони Александр Нюбел билан шартнома имзолади. 

Маълум бўлишича, 2020 йил ёзида эркин агент сифатида таркибга қўшиладиган Нюбел «Бавария» билан беш йиллик шартнома имзолаган. Дарвозабон Бундеслига 2019/20 йилги мавсумида «Шальке-04» сафида 15 ўйин ўтказди. У мавсумнинг иккинчи ярмини ҳам гелзенкирхенликлар сафида ўтказади. 

Айтганча, «Бавария»нинг асосий дарвозабони Мануэль Нойер ҳам 2011 йилда «Шальке-04»дан мюнхенликлар сафига ўтганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz