Қайднома

Қидирув

Энди «Лион» ҳам Элдор Шомуродовга "кўз тикмоқда" ва у яна эътирофда...

Энди «Лион» ҳам Элдор Шомуродовга "кўз тикмоқда" ва у яна эътирофда...

  06.01.2020 05:41
  0
  557
Энди «Лион» ҳам  Элдор Шомуродовга

Франциянинг «Лион» клуби «Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда, деб ёзади Ле матин де Парис.

Фото: «Ростов» матбуот хизмати

Лионликлар ҳужумчиси Мемфис Депай камида ярим йилга сафдан чиқди. Шу боисдан ҳам клуб ҳужумчи излаш ишларини бошлаб юборган. «Спартак»—«Ростов» учрашувини Шомуродов ҳаракатларини «Лион» скаутлари кузатиб борган. Аммо клуб ҳужумчи учун жуда катта миқдорда маблағ сарфлаш ниятида эмас.

Аввалроқ «Штутгарт» Шомуродовни қўлга киритиш учун 10 миллион, кейин эса 15 миллион евро таклиф қилгани, шунингдек, Москванинг ЦСКА жамоаси ҳам шу миқдордаги пулни беришга тайёрлиги хабар қилинганди.

Шомуродов 2017 йилнинг ёзида 300 минг евро эвазига «Бунёдкор»дан «Ростов»га ўтганди. Ушбу мавсум футболчи «сариқ-кўклар» сафида 21 ўйин ўтказиб, ўнта гол урди ва олтита самарали узатма амалга оширишга муваффақ бўлди.
***

Россиянинг «Спорт-Экспресс» нашри жорий мавсум кашфиёти бўлиб турган «Ростов» клубининг сўнгги 20 йилликдаги рамзий жамоасини тузди.

 Қувонарлиси, «Ростов»нинг XXI асрдаги рамзий жамоасидан «Ростов» клубининг айни дамдаги тўпурари Элдор Шомуродов ҳам жой олган. Ўзбекистонлик форвард ҳужум чизиғида фаолиятини «Ростов»да якунлаган Дмитрий Кириченко билан тандем ҳосил қилган.

 «CЭ» талқинига кўра, «Ростов»нинг 21-асрдаги рамзий жамоаси:

Дарвозабон: Стипе Плетикоса (Хорватия)

 Ҳимоячилар: Тимофей Калачев (Белорус), Сесар Навас (Испания), Мэтью Бут (ЖАР), Душан Анджелкович (Сербия).

Яримҳимоячилар: Александр Гацкан (Молдова), Михаил Осинов (Россия), Кристиан Нобоа (Эквадор), Алексей Ионов (Россия).

 Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов (Ўзбекистон), Дмитрий Кириченко (Ростов).

 Маълумот учун, Элдор Шомуродов «Ростов» сафида жами 63 ўйинда 15та гол ва 8та голли узатмага муаллифлик қилган.

 


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz