Қайднома

Қидирув

Премьер-лига, 21-тур: Тўлиқ бир йил мағлубиятсиз

Премьер-лига, 21-тур: Тўлиқ бир йил мағлубиятсиз

  07.01.2020 00:19
  0
  333
Премьер-лига, 21-тур:  Тўлиқ бир йил мағлубиятсиз

АПЛнинг ҳозирги мутлақ пешқадами - «Ливерпуль» ички биринчиликда роппа-роса 1 йилдан буён мағлубият нималигини билмаяпти. Юрген Клопп жамоаси бу даврда 32та ўйинда ғалаба қозониб, 5 мартагина дуранг натижага рози бўлди - шунчаки, фантастика. «Қизиллар» охирги турда чемпионат кашфиёти - «Шеффилд Юнайтед»га ҳам заррача имконият қолдиришмади - 2:0. Маълумот учун айтиш керак, «Ливер» АПЛда сўнгги марта 2019 йилнинг 3 январь куни сафарда «Манчестер Сити»га ютқазган эди - 1:2. Шу статистиканинг ўзи чемпионлик рутбасига Юрген Клопп дружинасидан муносиброқ иштирокчи йўқлигини англатмаяптими? Ахир «қизиллар» айни ҳолатда энг яқин таъқибчилари - «Лестер»ни нақ 13 очкога ортда қолдирмоқдалар, боз устига, уларнинг захираларида 1та ўйин ҳам бор.

*** Рождество даврида (21 декабрдан 2 январга қадар) АПЛда нақ 74 нафар футболчи жароҳатга йўлиқди. Энг кўп жабрланган клуб - «Ньюкасл». Бу жамоанинг 9 нафар вакили сафдан чиқди. «Челси» ва «Тоттенхэм»да 5 нафардан, «Ливерпуль», «Манчестер Сити» ва «Арсенал»да 4 нафардан жароҳатланган футболчи бор. Айтиш ўринли, клублар 13 кун оралиғида 4 мартадан майдонга тушди.

*** «Ливерпуль» ҳимоячиси Эндрю Робертсон аввалги мавсум бошидан буён АПЛда 17та голга ассистентлик қилди. Бу даврда Англия чемпионатида шотландиялик футболчининг клубдоши ва амплуадоши Трент Александер-Арнолдгина  кўпроқ самарали узатмани амалга оширди (20та).

*** «Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане ўтган мавсум бошидан буён клубининг ўз майдонидаги ўйинларида 25та гол урди. Сенегаллик футболчи бу борада Англия чемпионатидаги энг яқин таъқибчисидан 3та голга олдинда. Европанинг кучли 5та лигасида эса бу оралиқдаги уй учрашувларида фақат «Барселона» етакчиси Лионель Месси (29та) ва «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе (27та) кўпроқ гол уришди.

*** «Ливерпуль» АПЛда жорий мавсум стартидан буён мағлубиятсиз одимламоқда - 19та ғалаба ва 1та дуранг. «Қизиллар»нинг ғалабали сериялари эса 11та учрашувга етди. Умуман, Мерсисайд клуби дастлабки 20та турда 58 очко тўплади. Бу ғалабага 3 очко берилаётган даврдан кейин Англия элит дивизионида қайд этилган рекорд кўрсаткичнинг такрорланишидир. «Манчестер Сити» мавсум-2017|2018да худди шундай ёрқин натижага эришган ва якунда «МЮ»дан 19 очко кўп тўплаб, муддатидан анча олдин чемпионликни тантана қилганди.

*** «Ливерпуль» ўз майдонида кетма-кет 51та ўйинда ютқазгани йўқ. Айни пайт кучли 5та чемпионат иштирокчиларидан ҳеч бири бу борада шундай узун серияга эга эмас. «Қизиллар» «Энфилд»да чемпионат доирасида охирги марта 2017 йилнинг апрелида «Кристал Пэлас»дан енгилганди (1:2). 2-яхши натижа соҳиби «Ювентус» ўз майдонида қаторасига 29та ўйиндан бери мағлубиятсиз одимламоқда.

*** «Ливерпуль» дарвозабони Алиссон АПЛдаги 50-ўйинини нишонлади. Бразилиялик кипер шулардан 26тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Умуман, у дастлабки 50та учрашувда атиги 27та гол қабул қилди. АПЛ тарихида фақат Хосе Рейна (28та) ва Петр Чех (33та) дастлабки 50та баҳсда Алиссондан кўпроқ «қуруқ» ўйин ўтказган.

*** «Арсенал» жорий мавсум бурчак тўпидан кейин 8-марта гол урди (ҳимоячи Сократис Папастатопулос). «Канонирлар» бу борада мутлақ етакчи бўлиб туришибди. Қолаверса, «тўпчилар» жорий чемпионатда турнир жадвалида ўзларидан юқорида турган рақибни илк марта мағлуб этишди.

*** «Вулверхэмптон» вингери Адама Траоре «Уотфорд» билан ўйин (1:2)да 15 марта муваффақиятли алдамчи ҳаракатни амалга оширди. Бу мавсум-2006|2007, яъни Opta бу борада статистика юритаётган даврдан буён АПЛда кузатилган рекорд кўрсаткичдир. Айтиш жоиз, 2015 йилнинг февралидан буён кучли 5та чемпионатда бирор футболчи 1та ўйин давомида шунча алдамчи ҳаракатни қайд этмаган. Ўшанда «Байер» ярим ҳимоячиси Карим Белараби «Вердер» вакилларини нақ 17 марта алдаб ўтганди.

*** «Вест Хэм» сардори Марк Ноубл «Борнмут» билан (4:0) ўйинда гол урди. Англиялик 32 ёшли хавбек - АПЛда охирги 14 йил бадалига камида 1та гол урган ягона футболчи. Ноблнинг ушбу кўрсаткичини биргина «МЮ» ҳимоячиси Эшли Янг такрорлаш имкониятига эга.

*** «Манчестер Сити» ҳужумчиси Габриэль Жезус АПЛ доирасида «Эвертон»га қарши кечган охирги 5та ўйинда 7та гол урди.

*** «Челси» ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта жамоа сардори сифатидаги 100-ўйинини гол билан безади.

 

1 январь

БЕРНЛИ - АСТОН ВИЛЛА - 1:2 (0:2)

Бернли. 19561 томошабин.

Голлар: Вуд (80) - Уэсли (27),

Грилиш (41).

Астон Вилла: Хитон (Нюланд, 85), Конса, Мингз, Хоз, Гильбер, Дуглас Луис, Накамба, Тэйлор, Трезеге (Хурихэйн, 78), Уэсли (Кожиа, 71), Грилиш.

БРАЙТОН - ЧЕЛСИ - 1:1 (0:1)

Брайтон. 30559 томошабин.

Голлар: Жаҳонбахш (84) -

Аспиликуэта (10).

Брайтон: Райан, Монтойя, Уэбстер, Данк, Берн (Бернардо, 22), Прёппер, Альсате, Биссума (Коннолли, 46), Муй (Жаҳонбахш, 68), Троссард, Мопе.

Челси: Аррисабалага, Жеймс, Рюдигер, Зума, Аспиликуэта, Канте, Жоржиньо, Виллиан, Маунт (Ковачич, 73), Пулишич (Хадсон-Одои, 66), Абрахам.

НЬЮКАСЛ - ЛЕСТЕР - 0:3 (0:2)

Ньюкасл. 52178 томошабин.

Голлар: Перес (36),

Мэддисон (39), Чоудури (87).

Лестер: Шмейхель, Сеюнжю, Эванс (Морган, 84), Фукс, Рикарду Перейра, Тилеманс, Н~Диди, Мэддисон (Чоудури, 77), Чилуэлл, Перес, Ихеаначо (Грэй, 63).

САУТГЕМПТОН - ТОТТЕНХЭМ - 1:0 (1:0)

Саутгемптон. 30976 томошабин.

Гол: Ингз (17).

Саутгемптон: Маккарти, Соареш, Стивенс, Беднарек, Бертран, Армстронг (Ромеу, 90), Уорд-Проуз, Хейбьерг, Женепо (Лонг, 58), Ингз (Обафеми, 76), Редмонд.

Тоттенхэм: Гассанига, Орье, Алдервейрелд, Вертонген, Сессеньон, Сиссоко, Ндомбеле (Ло Чельсо, 25), Эриксен, Алли, Лукас Моура, Кейн (Ламела, 75).

УОТФОРД - ВУЛВЕРХЭМПТОН - 2:1 (1:0)

Уотфорд. 20584 томошабин.

Голлар: Деулофеу (30), Дукуре (49) - Нету (60).

Четлатиш: Кабаселе (69, У.).

ВЕСТ ХЭМ - БОРНМУТ - 4:0 (3:0)

Лондон. 59917 томошабин.

Голлар: Ноубл (17, 35-пен.), Аллер (25), Андерсон (66).

Вест Хэм: Фабианьски, Фредерикс, Бальбуэна, Огбонна, Крессуэлл, Снодграсс (Масуаку, 83), Райс, Ноубл, Форнальс, Фелипе Андерсон

(Лансини, 68), Аллер.

МАНЧЕСТЕР СИТИ - ЭВЕРТОН - 2:1 (0:0)

Манчестер. 54407 томошабин.

Голлар: Габриэль Жезус (51, 58) - Ришарлисон (71).

Манчестер Сити: Браво, Родри Эрнандес, Фернандиньо, Эрик Гарсия, Жоау Канселу, де Брюйне, Гюндоган, Менди, Маҳрез (Стерлинг, 90), Фоден (Давид Сильва, 83), Габриэль Жезус.

Эвертон: Пикфорд, Коулмэн (Уолкотт, 59), Мина, Холгейт, Сидибе, Сигурдссон (Кин, 66), Делф, Дэвис, Динь, Ришарлисон, Кэлверт-Льюин.

НОРВИЧ - КРИСТАЛ ПЭЛАС - 1:1 (1:0)

Нориж. 27021 томошабин.

Голлар: Кэнтуэлл (4) - Уикхэм (87).

Кристал Пэлас: Гуаита, Келли (Пьеррик, 83), Томкинс, Сако

(Куяте, 46), Ридевалд, Майер

(Уикхэм, 60), Маккарти, Миливоевич, Макартур, Заха, Айю.

АРСЕНАЛ - МЮ - 2:0 (2:0)

Лондон. 60328 томошабин.

Голлар: Пепе (8), Папастатопулос (42).

Арсенал: Лено, Мэйтленд-Найлз, Папастатопулос, Давид Луиз, Колашинац (Сака, 69), Торрейра, Жака, Пепе (Нелсон, 62), Озил, Обамеянг, Лаказетт (Гендузи, 82).

МЮ: де Хеа, Ван-Биссака, Линделёф, Магуайр, Шоу, Фред, Матич (Мата, 81), Жеймс (Гринвуд, 58), Лингард (Перейра, 58), Рэшфорд, Мартиаль.

2 январь

ЛИВЕРПУЛЬ - ШЕФФИЛД ЮНАЙТЕД - 2:0 (1:0)

Ливерпуль. 53321 томошабин.

Голлар: Салоҳ (4), Мане (64).

Ливерпуль: Алиссон, Александер-Арнольд, Гомес, ван Дейк, Робертсон (Лаллана, 88), Милнер, Хендерсон, Вейналдум, Салоҳ (Эллиот, 90), Фирмино, Мане (Ориги, 78).

Шеффилд Юнайтед: Хендерсон, Башем, Иган, О~Коннелл, Болдок, Ландстрем, Норвуд (Бешич, 78), Флек, Стивенс, Макголдрик (Шарп, 66), Муссе (Макберни, 65).

 

Юрген Клопп («Ливерпуль» бош мураббийи): - Албатта, йил давомида ютқазмаслик яхши, лекин бугун мақсадимиз ғалабали серияни чўзиш эди. «Шеффилд»га қарши ўйнаганда, энг мақбули - бу томошабоп футболга йўл қўймаслик. Мана, бугун ўйин боришини тўлиқ назорат қилдик. Биз асосан рақиб формуласини бузиб ташлаш билан шуғулландик. Йигитлардан айнан шуни талаб қилган эдим. Шогирдларимдан чинакамига ғурурланишим мумкин. Қаранг, тўпни ақлга сиғмас даражада назоратимиз остига олдик, мутлақо хотиржам ва жонли ҳаракатландик. Энг муҳими, голлар чиройли чиқди.

Карло Анчелотти («Эвертон» бош мураббийи): - Тўғриси, «Манчестер Сити» яхшироқ кўринди ва ҳақли равишда ғалаба қозонди. Ҳа, биз охиригача курашдик, аммо айниқса, биринчи бўлимда ҳаддан ортиқ даражада эҳтиёткорлик қилдик, кескин қарорлар чиқаришда оқсадик. Мағлубиятимиз сабаби шу...

Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити» бош мураббийи): - Йигитларга раҳмат - қийин вазиятда бинойидек тўп суришди. Айримлар гоҳида 1-ўриндан жуда орқада қолишса, эрта кунда барчасига қўл силташади, лекин биз бундай қилмаймиз асло. Хуллас, «Сити» ҳамон курашда.

Микель Артета («Арсенал» бош мураббийи): - Таърифланмас ҳиссиётлар оғушидаман. Менимча, биринчи бўлим иккинчисига нисбатан анча яхши ўтди. Яъни режаларимиз иш берди. Умуман, «интрига»ни анча олдин «ухлатиб» қўйишимиз ҳам ҳеч гап эмасди. Танаффусдан кейин эса ўйин суръати жисмоний томондан тушиб кетди. Агар фанатлар бугунгидек фаоллик кўрсатишса, футболчиларни янада яхшироқ ўйнашларига ишонаман.

Оле-Гуннар Сульшер («МЮ» бош мураббийи): - Ўйинни жуда зўр бошладик, 5-6 дақиқа давомида ташаббусга эришдик, аммо бундан наф чиқаролмадик. Шундан сўнг «Арсенал» бирданига ўзгариб, суръатимизни кескин пасайтирди. Ҳа, танаффусдан қайтгач, рақибга яна босим уюштиришни уддаладик, бироқ гол уролмадик.

 

 

 

ТЎПУРАРЛАР:

Варди (Лестер) - 17та

Обамеянг (Арсенал) - 13та

Ингз (Саутгемптон) - 13та...

Турнир жадвали

 

М  Клуб Ў Ю Д М ТН О
1  ЛИВЕРПУЛЬ 20 19 1 0 49-14 58
2  ЛЕСТЕР 21 14 3 4 46-19 45
3  МАНЧЕСТЕР СИТИ 21 14 2 5 56-24 44
4  ЧЕЛСИ 21 11 3 7 36-29 36
5  МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 21 8 7 6 32-25 31
6  ТОТТЕНХЭМ 21 8 6 7 36-30 30
7  ВУЛВЕРХЭМПТОН 21 7 9 5 30-27 30
8  ШЕФФИЛД ЮНАЙТЕД 21 7 8 6 23-21 29
9  КРИСТАЛ ПЭЛАС 21 7 7 7 19-23 28
10  АРСЕНАЛ 21 6 9 6 28-30 27
11  ЭВЕРТОН 21 7 4 10 24-32 25
12  САУТГЕМПТОН 21 7 4 10 25-38 25
13  НЬЮКАСЛ 21 7 4 10 20-33 25
14  БРАЙТОН 21 6 6 9 25-29 24
15  БЕРНЛИ 21 7 3 11 24-34 24
16  ВЕСТ ХЭМ 20 6 4 10 25-32 22
17  АСТОН ВИЛЛА 21 6 3 12 27-37 21
18  БОРНМУТ 21 5 5 11 20-32 20
19  УОТФОРД 21 4 7 10 17-34 19
20  НОРВИЧ 21 3 5 13 22-41 14

 

22-тур

10 январь (жума)

01:00    Шеффилд Юнайтед -

            Вест Хэм

11 январь (шанба)

17:30    Кристал Пэлас - Арсенал

20:00    Вулверхэмптон - Ньюкасл

20:00    Лестер - Саутгемптон

20:00    МЮ - Норвич

20:00    Челси - Бернли

20:00    Эвертон - Брайтон

22:30    Тоттенхэм - Ливерпуль

12 январь (якшанба)

19:00    Борнмут - Уотфорд

21:30    Астон Вилла - Манчестер Сити


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz