Қайднома

Қидирув

"Юве"да нима гаплар?

"Юве"да нима гаплар?

  07.01.2020 10:01
  0
  342

«Ювентус» ярим ҳимоячи Адриан Рабьони қишда сотмасликка қарор қилди. Goal нашри тарқатган маълумотларга кўра, ушбу футболчига Англияда қизиқиш кучли. Хусусан, «Эвертон» бош мураббийи Карло Анчелотти уни ўз жамоасида кўриш ниятида. Шунингдек, «Арсенал» ҳам Рабьога бефарқ эмас.

Айтганча, туринликлар ҳимоячи Мерих Демирални сотмоқчи эмаслар. Аввалроқ 21 ёшли турк учун «Лестер» 30 миллион, Дортмунд «Боруссия»си эса 40 миллион бермоқ эканлиги айтилганди. Sky Sports хабарига кўра, Турин клуби инглизларга ҳам, немисларга ҳам рад жавоби берди.

Шу ўринда айтиш жоизки, "Юве" ҳимоячиси Даниэле Ругани шу ойда бошқа жамоа сафига қўшилса керак. Турин клуби мураббийлар штаби 25 ёшли футболчига ишонч билдирмаяпти, шу боис, раҳбарият уни январдаёқ сотиш ниятида. Италиялик ҳимоячига «Арсенал» ва «Лестер» томонидан қизиқиш бор. Умуман, «Ювентус» Руганини 20-25 миллион еврога сотиш ёки кейинчалик харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага бериш вариантларини кўриб чиқмоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz