Қайднома

Қидирув

Деярли 224 миллион обуначи-я...

Деярли 224 миллион обуначи-я...

  08.01.2020 05:24
  0
  372
Деярли 224 миллион обуначи-я...

Sporting Intelligence нашри футбол клубларининг жаҳон миқёсидаги мавқеидан келиб чиқиб, яна бир рейтинг тузиб чиқди. Ушбу таҳлил гуруҳи олиб борган тадқиқотларнинг биринчи қисми жаҳон футболи ва спортидаги маош масаласига бағишланган эди. Иккинчи қисм эса «Твиттер», «Инстаграм» ва «Фейсбук» тармоқларига боғлиқ кўрсаткичларни ўз ичига олди. Хўш, интернет оламида қайси клублар машҳурроқ?

Испания: 2та гранд ва бошқалар

Sporting Intelligence ҳисоботининг бошида шундай ёзилган: «Ҳозирги замонда машҳурликни баҳолашнинг энг оддий ва содда йўли - бу ижтимоий тармоқлар». Таҳлил гуруҳи рейтинг тузишда 3та энг йирик тармоқ - «Твиттер», «Инстаграм» ва «Фейсбук»даги обуначилар сонига қараган. Аниқланишича, Испания ва Англия чемпионатлари спорт турнирлари орасида энг машҳури экан. Умумий ҳисобда айтсак, АПЛ ва Ла Лиганинг 20тадан клуби деярли тенг миқдорда обуначига эга - 500 миллион. Лигалар орасида 3-ўриндаги МБАнинг 30 клубида жами 325 миллион обуначиси бор. Тўғри, Испания Примероси асосан 2та жамоа ҳисобига олдинда турибди: лига иштирокчиларининг 90 фоиз обуначиси «Барселона» ва «Реал»ники. 3-яхши кўрсаткич соҳиби - «Атлетико»нинг улуши 5 фоиз бўлса, яна 5 фоиз обуначи нақ 17та жамоага тегишли! Умуман олганда, машҳур клубларнинг жаҳон бўйича рейтингида айнан «Реал» ва «Барселона» пешқадамлик қилмоқда. 33 миллиондан кўп обуначиси бор «Қироллик клуби» мутлақ етакчи - мадридликлар ҳар 3та тармоқда ҳам Каталония грандини ортда қолдиришмоқда.

 

Испания: Ла Лига клубларининг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сони

 

№ Клублар          «Твиттер»    «Инстаграм» «Фейсбук»        Жами

1 «Реал»             33 203 419     80 135 349    110 549 665     223 888 433

2 «Барселона»    31 189 869     79 304 321    103 119 974     213 614 164

3 «Атлетико»       4 511 617       8 505 569      13 742 697      26 759 883

4 «Валенсия»      1 228 600       726 335         3 364 554        5 319 489

5 «Севилья»        954 425          795 809         1 814 110        3 564 344

6 «Бетис»            742 633          870 507         1 236 598        2 849 738

7 «Атлетик»         853 206          312 009         1 042 767        2 207 982

8 «Реал Сосьедад»                  606 366         177 936           1 181 397 1 965 699

9 «Вильярреал»  468 660          538 123         913 574           1 920 357

10 «Сельта»        441 597          194 006         526 945           1 162 548

11 «Эспаньол»    440 908          203 131         448 602           1 092 641

12 «Гранада»      366 181          96 769           362 257           825 207

13 «Леванте»       407 433          144 525         246 300           798 258

14 «Вальядолид»                     337 251         158 260           236 100    731 611

15 «Мальорка»    300 193          79 744           237 196           617 133

16 «Осасуна»      232 615          72 111           254 117           558 843

17 «Леганес»       250 913          135 915         93 697             480 525

18 «Эйбар»         217 668          112 407         103 765           433 840

19 «Алавес»        207 633          71 852           134 972           414 457

20 «Хетафе»    97 229  101 409            133 199            331 837

 

 

Англия: «МЮ» жаҳонда учинчи!

«МЮ» — ҳамон Англиянинг энг машҳур клуби. Жаҳон миқёсида олсак, «қизил иблислар» обуначилари сони фақат «Барселона» ва «Реал»никидан оз холос. Айтиш жоиз, Англияда «мижоз»ларнинг клублар ўртасидаги тақсимоти Испаниядагидаги каби бузилган эмас. Дейлик, Ла Лиганинг нақ 9та жамоа­сида обуначилар сони миллион нафарга ҳам етмайди, АПЛда бундай «ғариб»лар атиги 2та - «Брайтон» ва «Шеффилд Юнайтед». АПЛнинг 43 фоиз обуначиси «МЮ» ва «Челси»га ҳамроҳ. «Ливерпуль» эса 2019 йили бу борада «Арсенал»дан ўзиб кетди.

 

Англия: АПЛ клубларининг ижтимоий

тармоқлардаги обуначилари сони

 

№ Клублар          «Твиттер»    «Инстаграм» «Фейсбук»        Жами

1 «МЮ»               20 519 033     32 182 041    73 278 177      125 979 251

2 «Челси»           13 552 702     19 422 288    48 112 961      81 087 951

3 «Ливерпуль»    12 878 231     20 929 798    35 381 750      69 189 779

4 «Арсенал»        15 173 913     16 163 545    37 742 062      69 079 520

5 «Манчестер Сити»                 7 381 914      15 921 795      38 185 830           61 489 539

6 «Тоттенхэм»     3 841 956       6 196 544      12 331 544      22 370 044

7 «Лестер»          1 434 812       3 390 646      6 626 796        11 452 254

8 «Эвертон»        1 952 053       1 364 219      3 161 605        6 477 877

9 «Саутгемптон» 1 140 755       654 535         3 048 204        4 843 494

10 «Вест Хэм»     1 530 176       982 123         2 320 391        4 832 690

11 «Астон Вилла»                    1 294 067      471 470           2 981 880 4 747 417

12 «Ньюкасл»      1 452 431       355 506         2 188 845        3 996 782

13 «Кристал Пэлас»                 893 439         758 691           1 136 314 2 788 444

14 «Уотфорд»     638 193          556 939         1 124 428        2 319 560

15 «Вулверхэмптон»                496 685         637 812           1 107 706 2 242 203

16 «Норвич»        673 608          191 332         842 646           1 707 586

17 «Борнмут»      479 546          469 262         407 024           1 355 832

18 «Бернли»        443 304          277 120         422 180           1 142 604

19 «Брайтон»      252 534          245 488         276 234           774 256

20 «Шеффилд Юн.»    280 359            142 843            203 428            626 630

 

 

 

Италия: ҳамма Роналдуга ошуфта

Ўтган йилиёқ Криштиану Роналду трансферидан кейин «Ювентус»нинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сони кескин ошгани сезилганди. Мана, Турин клуби «А» серияда ҳам қолганлардан яққол ўзиб кетди. Айни пайт «Юве» бу борада энг яқин таъқибчисидан нақ 2 баравар олдинга ўтиб кетди. Ўртадаги фарқ тобора катталашаётганида ажабланадиган томони ҳам йўқ. Зеро, 2-ўриндаги «Милан» фақат бой тарихи ҳисобига обуначи йиғмоқда. Ҳар ҳолда, жамоа ҳозирги ҳолати билан мухлисларни қизиқтиролмаса керак. Умуман, «Интер» яқин орада ҳамшаҳридан ўзиб кетса, ажабмас. Сифатли матбуот хизмати билан танилган «Рома»нинг 4-ўринда бораётганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

 

Италия: «А» серия клубларининг ижтимоий  тармоқлардаги обуначилари сони

№ Клублар          «Твиттер»    «Инстаграм» «Фейсбук»        Жами

1 «Ювентус»       7 491 840       33 544 560    39 921 717      80 958 117

2 «Милан»           7 136 255       6 555 587      24 636 842      38 328 684

3 «Интер»            1 956 126       3 919 982      17 998 713      23 874 821

4 «Рома»             1 837 186       2 985 461      9 485 192        14 307 839

5 «Наполи»         1 549 670       1 878 810      4 435 884        7 864 364

6 «Фиорентина»  659 691          610 208         2 083 480        3 353 379

7 «Лацио»           525 101          477 731         838 547           1 841 379

8 «Болонья»       162 231          125 316         1 030 122        1 317 669

9 «Торино»          405 127          239 031         476 191           1 120 349

10 «Кальяри»      355 137          227 710         364 440           947 287

11 «Сампдория»  346 939          163 968         346 903           857 810

12 «Женоа»         322 550          167 144         346 874           836 568

13 «Аталанта»     306 874          213 528         269 736           790 138

14 «Сассуоло»    267 697          209 832         258 484           736 013

15 «Верона»        258 958          84 462           274 334           617 754

16 «Парма»         29 245            257 615         295 238           582 098

17 «Удинезе»       290 026          114 512         115 421           519 959

18 «Брешиа»       29 173            103 410         85 496             218 079

19 СПАЛ              20 797            92 079           61 793             174 669

20 «Лечче»         2 308              79 903            65 528             147 739

 

Германия: «Бавария» мутлақ «гегемон»

Бундеслигада ҳаммаси тушунарли: «Бавария» худди маош тўлови масаласидаги каби ижтимоий тармоқларда «мижоз» тўплаш бобида ҳам барчадан яққол устун. Яқин таъқибчи - Дортмунд «Боруссия»сининг Мюнхен грандига етиши амри-маҳол. Тўғри, «Твиттер»да икки клуб ўртасидаги фарқ нисбатан катта эмас - «атиги» 1,3 миллион. Лекин «Бавария» «Инстаграм» ва «Фейсбук»да ҳеч қайси дружинани ўз олдига яқинлаштирмаяпти. Қисқаси, Германия чемпионатининг жами обуначиларидан 60 фоизи Мюнхен клубига тегишли. «Боруссия» Д. улуши эса 22 фоизга тенг. Айтганча, Бундеслиганинг 18та клуби бирлашиб ҳам, обуначилар сони бўйича ҳаттоки, биргина «МЮ»га тенглашолмайди.

 

Германия: Бундеслига клубларининг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сони

№ Клублар          «Твиттер»    «Инстаграм» «Фейсбук»        Жами

1 «Бавария»        4 741 432       18 873 641    49 689 094      73 304 167

2 «Боруссия» Д.  3 412 884       8 583 754      15 119 982      27 116 620

3 «Шальке»         733 717          760 427         2 884 606        4 378 750

4 «Байер»           415 492          658 773         2 684 819        3 759 084

5 «Боруссия» М. 493 745          412 116         1 064 907        1 970 768

6 «Вольфсбург» 283 203          380 605         1 219 112        1 882 920

7 «Вердер»         503 984          294 244         1 014 022        1 812 250

8 «Кёльн»            645 231          285 954         764 757           1 695 942

9 «РБ Лейпциг»   171 643          313 775         397 925           883 343

10 «Герта»          345 526          143 478         362 598           851 602

11 «Майнц»         187 287          100 420         433 709           721 416

12 «Хоффенхайм»                    202 214         213 175           297 837    713 226

13 «Айнтрахт»     486 446          60 500           95 886             642 832

14 «Фрайбург»    271 320          97 038           244 858           613 216

15 «Аугсбург»     197 523          106 783         249 899           554 205

16 «Фортуна»      163 033          92 282           217 302           472 617

17 «Унион»          143 488          79 514           145 874           368 876

18 «Падерборн»          65 435  30 266  99 916  195 617

 

 

 

Франция: «ПСЖ»га

етадигани йўҚ

Франция лигасининг ижтимоий тармоқлардаги энг машҳур 4та жамоаси - «ПСЖ», «Марсель», «Монако» ва «Лион» мамлакатнинг энг муваффақиятли 6та клуби орасида бўлиб турибди. Қолган иккиси — «Сент-Этьен» ва «Нант» охирги марта бундан тегишлича 38 ва 18 йил олдин соврин ютганди. Қисқаси, ўша вақтда ижтимоий тармоқлар йўқ эди. Париж клубига катта пул оқа бошлаган даврда эса, ижтимоий тармоқлар ривожланиш палласига кирганди. Шунинг учунми, Францияда обуначилар сони бўйича ҳам айнан «ПСЖ» етакчилик қилмоқда гарчи тарихи унча ёрқин бўлмасада.

 

Франция: Лига 1 клубларининг ижтимоий

тармоқлардаги обуначилари сони

 

№ Клублар          «Твиттер»    «Инстаграм» «Фейсбук»        Жами

1 «ПСЖ»             7 395 583       25 545 235    38 090 176      71 030 994

2 «Марсель»       3 227 006       1 300 798      5 275 497        9 803 301

3 «Монако»         2 145 600       1 506 518      5 867 286        9 519 404

4 «Лион»             1 718 983       1 281 415      3 575 477        6 575 875

5 «Лилль»           725 168          276 869         994 093           1 996 130

6 «Сент-Этьен»    804 014          238 747         850 338           1 893 099

7 «Бордо»           386 636          131 333         1 017 174        1 535 143

8 «Нант»              557 834          341 682         490 765           1 390 281

9 «Ницца»            455 369          303 131         502 024           1 260 524

10 «Ренн»            331 705          150 384         486 564           968 653

11 «Тулуза»         471 797          103 019         367 989           942 805

12 «Монпелье»    360 342          145 799         319 523           825 664

13 «Реймс»         213 198          39 927           216 859           469 984

14 «Мец»             154 455          66 982           210 169           431 606

15 «Страсбур»    136 494          91 860           140 726           369 080

16 «Анже»           116 705          57 146           188 891           362 742

17 «Дижон»         108 160          61 063           159 159           328 382

18 «Брест»          67 998            36 810           128 785           233 593

19 «Ним»             78 352            36 605           77 470             192 427

20 «Амьен»          58 136             42 760           89 191            190 087


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz