Қайднома

Қидирув

«Бунёдкор» бир қатор футболчилар билан шартнома имзолади

«Бунёдкор» бир қатор футболчилар билан шартнома имзолади

  08.01.2020 13:47
  0
  422
«Бунёдкор» бир қатор футболчилар билан шартнома имзолади

Айни вақтда БААнинг Абу Даби шаҳрида йиғин ўтказаётган «Бунёдкор» сафар олдидан таркибга бир қатор футболчиларни қўшиб олди.

Хусусан, «Бунёдкор-2»дан дарвозабон Акобир Қаюмов, ўринбосарлар таркибидан Ҳасан Йўлдошев ва 2019 йилги мавсумни ижара асосида АГМКда ўтказган Расул Йўлдошев бош жамоамиз сафига қўшилди.

Шунингдек, бир қатор маҳаллий ўйинчилар билан ҳам турли кўринишдаги шартномалар имзоланди. Хусусан, Мурод Холмуҳаммедов, Сарвар Каримов (иккаласи «Қўқон-1912»), Ҳумоюн Муртазоев, Сардор Абдураимов (иккаласи «Машъал»), Баҳодир Пардаев («Металлург»), Ғулом-Ҳайдар Ғуломов (АГМК) 2020 йилги мавсумни «Бунёдкор»да бошлайди.

Қолаверса, ўтган мавсумни Тожикистоннинг «Хўжанд» клубида ўтказган Давронжон Эргашев, сўнгги жамоаси Туркманистоннинг «Олтин аср» бўлган Селим Нурмуродов ҳам «Бунёдкор» аъзосига айланди. Ўйлаймизки, бу футболчилар билан «қалдирғочлар»нинг «парвози» янада баландроқ бўлади!


Манба: www.fcbunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz