Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912» мураббийлар штабига Россиядан мутахассис келди

«Қўқон-1912» мураббийлар штабига Россиядан мутахассис келди

  08.01.2020 23:38
  0
  355
«Қўқон-1912» мураббийлар штабига Россиядан мутахассис келди

Жамоамизнинг Тошкентдаги йиғинни давом этмоқда. Ҳозирча таркибда ўзгаришлар йўқ. Футболчиларимиз машғулотларда астойдил меҳнат қилишмоқда.

Мураббийлар штабига  Россиялик машҳур мутахассис Александр Попов келиб қўшилди. Пермнинг «Звезда» клубида фаолият юритаётган 42 ёшли россиялик мураббий маълум муддат «Қўқон-1912» жамоаси машғулотларида қатнашади.

Бу вақт оралиғида россиялик мутахассис ўзининг тажрибаси билан ўртоқлашади ҳамда ўзи ҳам  билимларини ошириб боради. Бир сўз билан айтганда, ушбу ҳамкорлик ҳар икки жамоа учун катта фойда келтириши шубҳасиз.

МАЪЛУМОТ УЧУН

Тўлиқ исми: Алексей Владиславович Попов

Туғилган сана: 7 июль 1978 йил

Фуқаролиги: Россия, Қозоғистон. 

ЎЙНАГАН ЖАМОАСИ:

1995 Звезда (Пермь)18 (0)

1996—2008 Амкар 370 (10)

2008—2009 Рубин 17 (0)

2010—2013 Амкар 53 (0)

ТЕРМА ЖАМОАДАГИ ФАОЛИЯТИ: 2003—2004 Россия-22 (0)

2010 Қозоғистон 4 (0)

МУРАББИЙЛИК ФАОЛИЯТИ

2018—2019 Звезда (Пермь)

«Қўқон-1912» матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz