Қайднома

Қидирув

Бу йигитларни алоҳида кузатиш керак ёки 50 НАФАР ВУНДЕРКИНД ҳақида

Бу йигитларни алоҳида кузатиш керак ёки 50 НАФАР ВУНДЕРКИНД ҳақида

  09.01.2020 05:20
  0
  218
Бу йигитларни алоҳида кузатиш керак ёки 50 НАФАР ВУНДЕРКИНД ҳақида

УЕФА ўз анъанасига содиқ қолиб, бу йил жиддий юксалишга қадам ташлаши кутилаётган ёш иқтидорлар рўйхатини эълон қилди. Soccer.ru сайти ходимлари эса эътирофга муносиб топилган бўлажак юлдузларни таништиришни пайсалга солгани йўқ.

 Аввалги рўйхатларга назар

УЕФАнинг 2018 йил ёзда эълон қилган шундай рўйхатида Кепа Аррисабалага, Жейдон Санчо, Френки де Йонг, Милан Шкриньяр, Лукас Торрейра, Дайо Упамекано, Маттейс де Лигт, Фил Фоден, Лука Йович, Жастин Клюйверт, Сергей Милинкович-Савич, Бенжамин Павар ва Родри Эрнандес каби йигитлар жой олишганди. Айни пайт булар - ЧЛ «плей-офф» даражасидаги футболчилар. 2019 йилнинг январида берилган элит рўйхатда эса Жоау Фелиш, Ашраф Ҳакими, Эдер Милитао, Виталий Миколенко, Дани Ольмо, яна Жейдон Санчо ва Дайо Упамекано қайд этилди. Муҳими, ёш иқтидорларнинг янги тўлқини ҳам ишончни оқлади. Тўғри, бундай топ-50 тузишда хато қилмасликнинг иложи йўқ. Ахир кимдир маҳоратини бирданига ишга сололмайди, яна бир қатор истеъдодларга бемаврид жароҳатлар халақит бериши мумкин. Асосийси, бундай рўйхат футбол «хазина»лари қаерда яширингани белгилаб қўйилган Европа харитаси кабидир. Клублар айни шунга қараб ҳам «Кимни кузатиш керак?» қабилидаги саволга жавоб топади.

Топ-50да топ-5 вакиллари кўп, албатта

УЕФА экспертлари табиийки, Европанинг кучли 5та миллий чемпионатига алоҳида эътибор қаратишди. Дейлик, 50 нафар энг иқтидорли футболчининг 22 нафари айнан шу лигалардан танлаб олинган.

Франция чемпионати (6 нафар футболчи): Ёсин Адли («Бордо», Франция, 19 ёш); Домагой Брадарич («Лилль», Хорватия, 20 ёш); Эдуардо Камавинга («Ренн», Франция, 18 ёш); Райан Шерки («Лион», Франция, 16 ёш); Бубакар Камара («Марсель», Франция, 20 ёш); Бубакари Сумаре («Лилль», Франция, 20 ёш).

Испания чемпионати (6 нафар футболчи): Ансу Фати («Барселона», Испания, 17 ёш); Брайан Хиль («Севилья», Испания, 18 ёш); Диего Лайнес («Бетис», Мексика, 19 ёш); Ойхан Санжет («Атлетик», Испания, 19 ёш); Ли Кан Ин («Валенсия», Жанубий Корея, 18 ёш); Жуль Кунде («Севилья», Франция, 21 ёш).

Англия чемпионати (5 нафар футболчи): Мэйсон Гринвуд («МЮ», Англия, 18 ёш); Рис Жеймс («Челси», Англия, 20 ёш); Габриэль Мартинелли («Арсенал», Бразилия, 19 ёш); Трой Пэрротт («Тоттенхэм», Ирландия, 17 ёш); Бакайо Сака («Арсенал», Англия, 18 ёш).

Италия чемпионати (4 нафар футболчи): Алессандро Бастони («Интер», Италия, 20 ёш); Деян Кулушевски («Аталанта»|«Ювентус», Швеция, 19 ёш); Рафаэль Леао («Милан», Португалия, 20 ёш); Душан Влахович («Фиорентина», Сербия, 19 ёш). 

Германия чемпионати (1 нафар футболчи): Такис Рецос («Байер», Греция, 21 ёш).

Бундеслигадан атиги бир футболчи, у ҳам грециялик. Нима, немислар ёш иқтидорларни яшира бошлашдими? Ҳарқалай, УЕФА экспертлари «хазина»ларга тўла Бундеслига заминидан бу сафар деярли ҳеч нарса топа олишмади. Ҳа, Жейдон Санчо, Альфонсо Дэвис, Ашраф Ҳакими, Дайо Упамекано, Ден-Акцель Загаду, Озан Кабак ёки Кай Хаверц каби йигитларни қайта-қайта санаш мумкин, аммо улар барча скаут ва экспертларга аллақачон танишлар.

АПЛ вакилларига келсак, улар учун ўйин амалиёти етишмаслиги катта муаммо саналади. Дейлик, «Тоттенхэм» ҳужумчиси Трой Пэрроттни қачон амалда кўрамиз? Гарри Кейн соғлом бўлса, унга имкон берилиши қийин масала. Ансу Фати ҳақида ҳам худди шундай фикр билдириш мумкин. Ҳа, йигитча «Барселона»да ўзини кўрсатишга ҳам улгурди, аммо мунтазам майдонга тушиши амри-маҳол, барибир. Ҳимоячи Алессандро Бастони («Интер») ёки «Ювентус»га ўтган Деян Кулушевскига ҳам қийин, албатта. Муҳим факт: Европада футбол «хазина»лари сарҳадлари кенгаймоқда. Ана, швециялик Кулушевски катта доирага чиқди, Испанияда Ли Кан Ин («Валенсия») ажралиб турибди. Демак, эндиликда фақат Франция эмас, бошқа мамлакатларда ҳам ёш легионерлар билан ишлаш янги савияга кўтарилди.

Умуман, рўйхатга тушган 50та фамилиядан 22таси кучли 5та чемпионатдан эканлиги - кутилган ҳолат. Фақат шуниси борки, етакчи лигалардаги иқтидорлар орасида Хорватия, Мексика, Бразилия, Швеция, Португалия, Сербия, Ж.Корея ва Греция вакиллари борлиги - янги тенденция. Германиядан ҳеч ким йўқлиги эса, мутлақо кутилмаган ҳолат.

Қолган «хазина»лар Қаерда яширинган?

Экспертлар хулосаларига кўра, Португалия чемпионати ҳамон иқтидорларга бой - маҳаллий Примеродан топ-50га 5 нафар йигит танланди. Умуман, қолган 28 нафар истеъдод 13та лигадан саралаб олинган.

Португалия чемпионати (5 нафар футболчи): Флорентину Луиш («Бенфика», Португалия, 20 ёш); Фабиу Сильва («Порту», Португалия, 17 ёш), Томаш Тавареш («Бенфика», Португалия, 18 ёш); Франсишку Тринкан («Брага», Португалия, 20 ёш); Томаш Эстевеш («Порту», Португалия, 17 ёш).

Россия чемпионати (4 нафар футболчи): Вадим Карпов (ЦСКА, Россия, 17 ёш); Зурико Давиташвили («Рубин», Грузия, 18 ёш); Арнор Сигурдссон (ЦСКА, Исландия, 20 ёш); Магомед-Шапи Сулейманов («Краснодар», Россия, 20 ёш).

Бельгия чемпионати (4 нафар футболчи): Маартен Вандевоордт («Генк», Бельгия, 17 ёш); Зиньо Ванхеусден («Стандарт», Бельгия, 20 ёш); Яри Версхарен («Андерлехт», Бельгия, 18 ёш); Жонатан Дэвид («Гент», Канада, 19 ёш).

Нидерландия чемпионати (3 нафар футболчи): Майрон Боаду (АЗ, Нидерландия, 18 ёш); Ноа Ланг («Аякс», Нидерландия, 20 ёш); Кельвин Стенгс (АЗ, Нидерландия, 21 ёш).

Украина чемпионати (3 нафар футболчи): Додо («Шахтёр», Бразилия, 21 ёш); Богдан Леднев («Динамо» К., Украина, 21 ёш); Тете («Шахтёр», Бразилия, 19 ёш).

Австрия чемпионати (2 нафар футболчи): Секу Койта («Зальцбург», Мали, 20 ёш); Доминик Собослои («Зальцбург», Венгрия, 19 ёш).

Косово чемпионати (1 нафар футболчи): Бленди Бафти («Балкани», Косово, 21 ёш).

Польша чемпионати (1 нафар футболчи): Михал Карбовник («Легия», Польша, 18 ёш).

Руминия чемпионати (1 нафар футболчи): Деннис Ман («Стяуа», Руминия, 21 ёш).

Хорватия чемпионати (1 нафар футболчи): Никола Моро («Динамо» Зг., Хорватия, 21 ёш).

Сербия чемпионати (1 нафар футболчи): Страхиня Павлович («Партизан», Сербия, 18 ёш).

Шотландия чемпионати (1 нафар футболчи): Одсонн Эдуар («Селтик», Франция, 21 ёш).

Греция чемпионати (1 нафар футболчи): Димитрис Эмманулидис («Панатинаикос», Греция, 19 ёш).

Россия Премьер-лигасидаги вундеркиндлар сони Голландия Эредивизиони, Хорватия ва Сербия, Украина ва Польша чемпионатларидагидан кўп эканлиги - янгилик. Моҳиятан олганда, танлов яхши - Зурико Давиташвили ва Вадим Карпов ўта иқтидорли, Арнор Сигурдссон бироз сустлашган бўлсада, унинг ички салоҳияти худди Магомед-Шапи Сулеймановники каби анча баланд. Бельгия лигаси вакиллари қаторида узоқ Канададан футболчи бор - Жонатан Дэвид чиндан ҳам, яхши кашфиёт бўлди. Португалияда иқтидорларга «сайқал» беришда ҳамон «Бенфика» ва «Порту» олдинда, Украинада эса «Шахтёр» ташаббусни қўлга олган кўринади. «Зальцбург» мактабининг ютуғи эндиликда «сенсация» эмас. Серб йигити Страхиня Павлович яқинда «Монако» билаш шартнома тузди, лекин Францияга ёзда кўчиб ўтади. 

Бир қарашда, россиялик ёшларда ўзларини кўрсатиш имконияти яхшироқдек. Мисол учун, «Арсенал»даги Габриэль Мартинеллини олайлик. Ҳа, бразилиялик футболчи ЕЛ доирасидаги бир қатор ўйинларда кўзга ташланди. Бироқ унинг Месут Озил, Александр Лаказетт, Пьер-Эмерик Обамеянг ва Никола Пепе билан рақобатлашишига тўғри келади. «Милан» вакили Рафаэль Леао эса энди кимсан Златан Ибрагимовичдан устун томонларини амалда намойиш этиши керак. РПЛда эса бундай мегарақобатчилар йўқлиги тушунарли. Дарвоқе, 2019 йилнинг бошида Фёдор Чалов ва Ильзат Ахметов УЕФА рўйхатидан жой олишганди. Мана, улар энди мамлакат миллий жамоаси таркибидалар. Балки иқтидорларнинг навбатдаги тўлқини ҳам тез орада ўз сўзини баралла айта бошлар...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz