Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»ни яна уч нафар футболчи тарк этди

«Навбаҳор»ни яна уч нафар футболчи тарк этди

  09.01.2020 18:01
  0
  756
«Навбаҳор»ни яна уч нафар футболчи тарк этди

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини яна 3 нафар футболчи, бош мураббий Андрей Антанасович Канчельскиснинг хоҳишига кўра, тарк этди.

Ушбу ўйинчиларнинг барчаси ярим ҳимоя чизиғида тўп суришади.

Булар: Азиз Ибрагимов, Шаҳзод Шайманов ва Аюбхон Номанов.

Ўтган мавсумда 34 ёшли тажрибали футболчи Азиз Ибрагимов 16та ўйинда майдонга тушиб, 524 дақиқа тўп суриб, 2та гол урган бўлса,

Навбаҳор Локомотив расми 11

27 ёшли Шаҳзод Шайманов 19та баҳсда майдонга тушиб, 1028 дақиқа ҳаракатланган ҳамда 2та гол муаллифига айланганди.

Навбаҳор Пахтакор расми 5

Наманганликлар таркибига ўтган мавсумнинг 2-даврасида қўшилган 28 ёшли Аюбхон Номанов эса 3та ўйинда майдонга тушиб, 86 дақиқа тўп сурганди.

Навбаҳор Қизилқум расми 2

Мазкур ярим ҳимоячилар ва хабар берганимиздек, кеча “лочинлар” сафини тарк этган тажрибали ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмоновга жамоа устози Андрей Антанасович янги мавсумда эҳтиёжи йўқ эканлигини билдирди.

Шу боис, ушбу футболчилар “Навбаҳор”ни тарк этишди.

“Навбаҳор” клуби мазкур ўйинчиларга жамоадаги фаолиятлари учун ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда уларнинг кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилайди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz