Жозе Моуриньо ўзгача «ҳунар»лари билан АПЛни гўёки, «ёндириш»да давом этяпти. Ҳа, «Тоттенхэм» очко тўплаш борасида ҳамон барқарорликка эришганича йўқ, лекин ОАВга муҳокама учун мавзулар етарли. Мана, «Беназир» янги йилни «Саутгемптон» мураббийлар штаби билан можаро воситасида қарши олди ва юз берган воқеани ўз одатига мувофиқ, жуда ёрқин шарҳлади. Тўғриси, футбол тарихида мураббий рақиб жамоа штаби олдига «шпион»лик учун боргани ортидан илк марта сариқ карточка олган бўлса керак!
«Шпорлар» «Саутгемптон»га қарши ўйин танаффусига қадар биринчи бўлиб гол қўйиб юборишди (бунақаси португалиялик мураббий раҳбарлигида кўп учрамоқда). Хуллас, индивидуал ҳаракатлари эвазига Тоби Алдервейрелдга иш қолдирмаган Дэнни Ингс ажойиб гол муаллифига айланди. «Тоттенхэм» эса ҳарчанд уринмасин, бу сафар мағлубиятдан қутулиш йўлини тополмади. Тўғри, Гарри Кейн иккинчи бўлимда рақиб дарвозасини нишонга олди, фақат бу вазиятда VAR тизими «офсайд»ни қайд этди. Боз устига, шундан кейин «шпорлар»нинг бош тўпурари жароҳат туфайли майдондан чиқиб кетди.
Ўйин давомида меҳмонлардан энг креатив ҳаракатни эса футболчилар эмас, балки Моуриньонинг ўзи амалга оширди. «Беназир» рақиб жамоа захира ўриндиғига яқинлашиб, «Саутгемптон» мураббийлари блокнотига ўғринча кўз ташлади. Португалиялик мутахассиснинг қимматли тактик ечимлардан хабар топган-топмагани номаълум, аммо бош ҳакам Майк Дин бу ҳаракатни сариқ карточка билан «сийлади».
Моуриньо ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ўз хатти-ҳаракатини бошқача изоҳлади: «Ўзи нима бўлди? Ҳақли равишда сариқ карточка олдим. Чиндан ҳам, қўполлик қилдим. Аммо бу телбага қарши қўполлик эди. Айнан нималар айтилди? Ёмон сўзлар, бори шу». Бироқ португалиялик мутахассис можаро тафсилотларини ошкор этишни хоҳламади. Кўринишидан, Моуриньо ва «Саутгемптон» устози Ральф Хазенхюттль бир-бирларини «мулойим» сўзлар билан «сийлашган», шекилли. Моу шунинг баробарида VAR тизимидан ҳам ўпкаланди: «VARнинг пенальтини йўққа чиқаргани сира ёқмади. Тизимда ишлайдиганлар вазиятни баҳолашни хоҳлашмади, кейин эса пенальтига тортмайдиган ҳолатни кўриб чиқишди. Бу ерда шунчаки, соғлом фикрлаш керак. Ахир пенальти белгилаш учун салмоқли сабаби бор вазият таҳлил қилинмади, шунинг баробарида 11 метрли жарима зарбаси нишонаси ҳам сезилмаган ҳолатда аксинча йўл тутилди...».
-Жозе Моуриньо «Тоттенхэм»даги ишини кетма-кет 3та ғалаба билан бошлади, бироқ «шпорлар» кейинги 8та ўйин (турли турнирлар)да атиги 3 бора устун келишди. Жамоа айни пайт АПЛ турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. ЧЛда ўйнаш ҳуқуқини берувчи ўриндаги жамоа билан ўртадаги очколар фарқи эса 6та...
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20