Қайднома

Қидирув

Фрэнк Лэмпард: «Ҳужум чизиғимизни кучатирмоқчимиз»

Фрэнк Лэмпард: «Ҳужум чизиғимизни кучатирмоқчимиз»

  11.01.2020 08:45
  0
  260
Фрэнк Лэмпард: «Ҳужум чизиғимизни кучатирмоқчимиз»

Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард «Лион» ҳужумчиси Мусо Дембелега нисбатан қизиқиш ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Бу футболчи ҳақида жуда яхши биламиз – мен ҳам клуб раҳбарияти ҳам, аммо олдинроқ у ҳақида оз-моз гапирган бўлсам ҳам Мусонинг исмини «Челси» билан боғламаган бўлардим. Трансфер мақсадимизга айланган бир-неча нафар футболчи бор, улар ҳақида охирги вақтларда муҳокама қилмоқдамиз ва улар бизнинг таркибимизга қўшилиши мумкин.

Ҳужум чизиғимизни кучайтиришни ва сифатли тўпурар қўлга киритишни режалаштиряпмиз. Чунки охирги уй учрашувларимизда кўплаб вазиятлар яратиб, улардан фойдаланишда оқсадик. Лекин шу билан бирга барқарор ҳужумчини топиш осон эмас. Аминманки, кимдир келади, кимдир кетади. Жамоага шу ишни қилиш яхши бўлган тақдирда буни амалга оширамиз.

Ҳозир ҳеч қандай келишув ёки шунга яқин иш ҳам йўқ. Ҳеч қандай катта трансфер амалга оширилмаяпти ва бугун ёки эртага ҳам бўлмайди» - дейди Лэмпард.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz