Қайднома

Қидирув

Роналдунинг тақинчоғини кўринг!

Роналдунинг тақинчоғини кўринг!

  12.01.2020 09:03
  0
  400
Роналдунинг тақинчоғини кўринг!

Ўтган шанба куни «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Дубайда ўтказилган 14-Халқаро спорт конференциясида қатнашди. Тадбирдан кейин асосан футболчининг қўлига тақилган буюмлар кўпчиликнинг диққат марказида бўлди.

Кришнинг қўлидаги асосий аксессуар сифатида Rolex тарихидаги энг қимматбаҳо соатни айтиш мумкин. GMT-Master II Ice деб номланувчи буюмнинг нархи 485 350 долларга тенг. Соат 18 каратли оқ олтин ва 30 каратли оқ бриллиантдан тайёрланган. У 100 метр чуқурликда ҳам сув ўтказмайди.

GMT-Master - 1955 йил ташкил топган Rolex фирмасининг энг машҳур моделларидан бири. GMT-Master II соатини Брэд Питт, Тайгер Вудс, Дэвид Бекхэм, Рожер Федерер, Эллен Дедженерес, Сильвестр Сталлоне ҳамда Марк Уолберг ҳам тақишган.

Дубайдаги маросимнинг кейинги куни Роналду 18 каратли олтиндан тайёрланиб, 270та бриллиант билан безатилган Bvlgari билан ташриф буюрди, аммо бу соат ҳашаматнинг бир қисми, холос. Футболчи ўрта бармоғига буюртма асосида 262 минг долларлик сариқ бриллантдан тайёрланган узук тақиб олганди. Номсиз бармоғидаги никоҳ узугининг кўриниши бироз соддароқ эди. Бриллиантлар билан безатилган ушбу тақинчоқнинг нархи - 65 400 доллар.

Бундан кўринадики, Роналду ўша пайтнинг ўзида бир қўлига 813 минг долларлик буюмни тақиб олганди, аммо бу футболчига тегишли энг қимматбаҳо нарса эмас. Унинг коллекциясида 1,5 миллион долларга баҳоланадиган, Franck Muller деб номланадиган ноёб соат ҳам бор. Ушбу моделнинг Британиядаги ягона етказиб берувчиси Frost of London фирмаси хўжайини Жозеф Фростнинг таъкидлашича, Роналду шу бренднинг ашаддий ихлосманди, ҳар доим шундай соатларни тақади.

Моделнинг тўлиқ номи - Franck Muller 7008 T INV C INV. Соатнинг ички қисмида 193та ҳаракатланувчи мослама бор. Циферблат вазни 10,42 каратли 143та бриллиант билан безатилган. Корпусда ҳам 6,23 каратли 42та бриллиант бор. Умумий ҳисобда, Роналдунинг соатида 225та бриллиант мавжуд.

Бундан ташқари, Кришнинг коллекциясида 130 минг долларлик Jacob Co соати ҳам бор. «Ювентус» юлдузи 2013 йили ушбу компания брендининг вакили бўлган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz