Қайднома

Қидирув

"Навбаҳор": Илк ўртоқлик баҳсида мағлубият...

"Навбаҳор": Илк ўртоқлик баҳсида мағлубият...

  13.01.2020 00:50
  0
  301

Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби мазкур тайёргарлик жараёни доирасида 12 январь куни Про-лига вакили Яйпаннинг “Турон” жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Тўрақўрғондаги “Одил Жуниор” футбол академиясининг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтган мазкур назорат - синов баҳсида наманганликлар устози Андрей Канчельскис майдонга асосан кўрикдан ўтаётган легионерларни тушириб, уларнинг қандай маҳоратга эга эканликларини синаб кўрди.

Навбаҳор Турон расми 1

Ушбу ўйинда “Навбаҳор” ҳар бир бўлимда ҳар хил таркиб билан ҳаракат қилди. Учрашувда яйпанликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. “Турон”нинг голларига Муҳаммадкомил Низомов ва Хуршид Асқаралиев муаллифлик қилишган бўлса, “лочинлар”дан тўпни россиялик ярим ҳимоячи Станислав Ефимов киритди.

Таъкидлаш жоизки, 1-бўлим дуранг 1:1 ҳисобида якунланганди. Ҳисобни яйпанликлар очишган, унга наманганликлар жавоб қайтаришганди.

Бироқ учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтида урилган голдан сўнг, яйпанликларга ютуқни нишонлашди.     

Навбаҳор Турон расми 2

Мазкур баҳсда “Навбаҳор” таркибида қуйидаги футболчилар ҳаракат қилишди: 1-бўлимда: Исроил Обиджонов, Дониёр Умаров, Абдулазиз Нишонбоев, Искандар Сиддиқжонов, Тоҳир Шамситдинов, Буньямудин Мустафоев, Фуат Байрамов, Акрам Баҳриддинов, Вилим Посинкович, Станислав Ефимов, Мбасси Эммануэль Рикардо.

2-бўлимда: Жасур Турғунов, Маҳмуд Нажмиддинов, Алексей Курилов, Жавоҳир Олимжонов, Амирхон Иброҳимов, Абдурашид Валижонов, Дмитрий Скоблов, Абдулҳай Исмоилов, Билол Тожимирзаев, Грегори Нельсон, Артём Шербак.

Навбаҳор Турон расми 3

Наманганликлар навбатдаги назорат - синов учрашувини 16 январь куни яна бир Про-лига вакили Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказишади. Ушбу баҳс Фарғонада бўлиб ўтади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.            



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz