Қайднома

Қидирув

Интервью. Александр Касьян: «Навбаҳор»дан кетишимга бир-неча сабаблар бор»

Интервью. Александр Касьян: «Навбаҳор»дан кетишимга бир-неча сабаблар бор»

  19.01.2020 11:45
  0
  505
Интервью. Александр Касьян: «Навбаҳор»дан кетишимга бир-неча сабаблар бор»

Ўтган мавсум «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қилган ва янги мавсуи олдидан «Сурхон» сафига қўшилган россиялик ҳужумчи Александр Касьян сурхонликлар матбуот хизмати билан бўлиб ўтган интервьюда «Пахтакор» жамоасидан таклиф тушганлиги ва Наманган вилояти ҳокими билан бўлган суҳбати ҳамда бошқалар ҳақида тўхталиб ўтди.

«Сурхон» жамоаси ҳақида таассуротларингиз?

«Сурхон» жамоаси сафига келиб қўшилганимга ҳали унчалик кўп бўлгани йўқ. Лекин шундай бўлсада тезда бу клубдаги футболчилар ва мураббийлар штаби билан тил топишиб кета олдим. Ҳамма шароитлар яратилган.

Жамоа навбатдаги мавсумга тайёргарликни Тошкентда олиб бормоқда. Ўртоқлик учрашувида «Сурхон» таркибида илк бор майдонга тушдим. Бир сўз билан айтганда бу ердаги барча шароитлар менга ёқмоқда.

- Сизни айнан ким «Сурхон» жамоасига таклиф қилди?

Москвада яни уйда оилам билан таътилда эдим. Шу вақтда менга WhatsApp оқали клубнинг лицензиялаш бўлими бошлиғи Элёр Узаков мен билан боғланиб, клуб вице-президенти ва спорт директори мен билан гаплашмоқчи эканлигини айтди.

Шундан сўнг мен унга дарҳол бу масалалар бўйича мен билан эмас, агентим билан боғланишларини айтдим. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан агентим менга «Сурхон» жамоаси катта қизиқиш билдираётганлигини айтди.

Оилам билан анча вақт маслаҳатлашдим ва «Сурхон» жамоаси таклифига рози бўлдим. Энг қувонарлиси клуб вице-президенти ва спорт директори билан гаплашганимда сенга барча шароит яратиб берилади. Сени вазифанг фақат ўзингни эркин ҳис қилиб, жамоага ёрдам бериш деди.

Биласизми, футболчи учун энг муҳими унга бўлаётган эътибордир. Тошкентга келганимда ҳам мени илиқ кутиб олдилар. Ҳозирча ҳаммаси аъло даражада десам ҳам бўлади. Ҳамма ўз ишини профессионал даражада бажаради.

- Нега «Навбаҳор» жамоасини тарк этдингиз?

Мен «Навбаҳор»да қолишим ҳам мумкин эди. Ўтган мавсум биринчи даврада яхши ҳаракат қилдик. Ҳамма иш бир маромда кетаётган эди. Иккинчи даврада эса ишларимиз бироз юришмади.

Умуман олганда «Навбаҳор»дан кетишимга бир эмас, бир нечта сабаблар бор десам ҳам бўлади. Вилоят ҳокими Хайрулла Хайитбаевич билан учрашдим. «Пахтакор» жамоасидан таклиф бўлаётганини айтдим.

Ҳоким менга «Навбаҳор»да қолиб, бизга ёрдам берасан, сен билан янги шартнома имзолаймиз деди. Шундан кейин жамоада мураббийлар алмашиши бошланди. Бир неча кун ўтгандан сўнг, вилоят ҳокими менга бошқа жамоага кетишим мумкинлигини айтди ва менга омад тилади.

Шу ўрнида мени қўллаб-қувватлаган вилоят ҳокими Хайрулла Хайитбаевичга, «Навбаҳор» жамоаси мухлисларига, мураббийлар штабига , барча-барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Уларга бу мавсумда ҳам омад тилайман.

- «Навбаҳор»да ким билан яқин дўст эдингиз?

«Навбаҳор»да деярли барча билан дўст эдим. Биз бир оила эдик. Азим Ахмедов билан яқин аълоқада эдим.

Шунингдек, Обид Жўрабоев, Мирзохид Ғофуров, айниқса энг яқин дўстларимдан бири Игорь Голбан, Жахонгир Мехмоновлар менга жуда кўп ёрдам берар эди. «Навбаҳор» футболчиларига ҳеч қандай эътирозим йўқ. Уларнинг барчаси олийжаноб инсонлар.

- Ўтган мавсумда «Сурхон» жамоаси ўйинларини ҳам кузатиб борармидингиз? Ўша вақтда қайси футболчи сизда илиқ таассурот қолдирган?

«Сурхон» жамоасини ўйинларини кузатиб бормасдим, лекин икки бора тўқнаш келганимизда, менга 10-рақамли футболчи Шавкат Саломовнинг ўйинлари жуда ёққанди. Айни ҳужум ортида барча ишларни қилиб берар экан.

Бугун ҳам ўртоқлик учрашувида Саломов менга тўпни узатди ва мен гол киритдим. Яна бир менга яхши таассурот қолдирган жиҳати жамоа тўпни имкон қадар ўзида сақлаб қолишга ҳаракат қилар экан.

Майдонда кўриниб турибдики, футболчилар майдонда футбол ўйнашни ҳохламоқдалар. Чемпионат стартига қадар янада бир-биримизни тушуниб оламиз.

- Сурхондарёлик мухлисларнинг Касьяндан умиди катта? Мухлисларимизни чиройли голларингиз билан хурсанд қиласизми?

Муҳлислар биринчи навбатда ҳужумчидан гол кутишади. Мен бу мавсумда ҳам бор кучим билан ҳаракат қилиб, кўплаб голлар киритиб, мухлисларни ҳурсанд қилмоқчиман. Футбол албатта мухлислар учун ўйналади.

Максимум даражада ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз ва насиб қилса албатта мухлисларимизни хурсанд қиламиз.

Элёр Узаков суҳбатлашди

«Сурхон» клуби матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz