Қайднома

Қидирув

Пеп Гвардиола: «Месси Агуэродан кучлироқ, барибир»

Пеп Гвардиола: «Месси Агуэродан кучлироқ, барибир»

  21.01.2020 03:08
  0
  324
Пеп Гвардиола: «Месси Агуэродан кучлироқ, барибир»

«Манчестер Сити» АПЛ 22-турида «Астон Вилла» майдонида чинакамига яйраб ўйнади, хилма-хил голлар урди. Якунда «шаҳарликлар» ортга 6:1 ҳисобидаги чиройли ғалаба билан қайтишди. Жамоа устози Хосеп Гвардиола эса ўйиндан кейинги матбуот анжуманида журналистлар саволларига хушчақчақ ҳолда жавоб қайтарди.

- Агуэро АПЛда яна бир рекорд ўрнатганидан хабарингиз борми?

- Ҳа, албатта, уни табрикладим. Кийиниш хонасида йигитлар ҳам уни қизғин қутлашди. Серхио бугун нав­батдаги «хет-трик»ни расмийлаштириб, бу борада афсонавий Тьерри Анридан ўзиб кетди ва мутлақ рекорд­чига айланди. Қисқаси, у АПЛ­да «хет-трик»лар қироли эди. Шунингдек, билишимча, умумий голлари сони бўйича ҳам Анридан олдинга ўтиб олди. Очиғи, бундай натижаларга бевосита гувоҳ бўлиш мен учун шараф. Умид қиламанки, Агуэро ҳали тўхтамайди ва голлар уришда давом этади.

- Қизиқ, Агуэрони дунё футболидаги энг кучли ҳужумчи сифатида тилга олиш мумкинми?

- Энг кучли футболчи - бу Месси.

- Уни «9-рақам» позициясида ўйнайдиганлар орасида энг кучли футболчи, деб ҳисоблайсизми?

- Месси 9, 10, 11, 6 ва 4-рақамлилар орасида кучлиси. Агар бошқа рақамлар борасида гапирсак, Агуэро дунёдаги энг яхши ўйинчилар қаторида.

- Ўйинга танланган тактик чизма нечоғли муҳим?

- Футболда сен танлаган тактиканинг аҳамияти катта эмас, энг муҳими - бу қандай даражадаги футболчиларга эга эканлигинг. Жамоадаги биринчи кундан эътиборан кимлар билан ишлаётганинг муҳим. Айни пайт ихтиёримда бир қатор юқори савияли футболчилар бор. Албатта, уларнинг ўзлари учун энг қулай позицияда тўп суришларини таъминлашга ҳаракат қиляпмиз. Қайтараман, жамоангни 1 ёки 2 нафар ҳужумчи билан майдонга тушиши ҳал қилувчи аҳамият касб этмайди. Ҳаттоки, соф ҳужумчисиз ҳам ажойиб ўйин кўрсатиш мумкин. Дейлик, аввалги учрашувда ҳужумчисиз тўп сурган ҳолда, 3та гол ургандик. Бугун эса «Астон Вилла» дарвозасини 6 марта нишонга олдик. Ўртадаги бундай фарқ ҳужумчилар сони эмас, балки футболчиларнинг майдонда қандай ҳаракатланишганига боғлиқ.

Шу ўринда футболчилар савияси жуда муҳимлигини алоҳида таъкидлашим жоиз. Масалан, Бернарду Сильванинг «Олд Траффорд»да нималар қилганини бир эсланг. Хуллас, футболда мавжуд имкониятлардан имкон қадар унумли фойдаланиш зарур. Яна футболчилар учун тўғри позиция танлаш шарт. «Астон Вилла» билан ўйин­да асосан аввалги учрашувда майдонга тушмаган йигитларга имкон бердик. Уларнинг ўйинга чанқоқ эканлигини дарров сезгандирсиз?! Мана, АПЛ пойгасида 2-ўринга кўтарилиб олдик. Бу - ЕЧЛ йўлланмасини таъминлайдиган позиция. Шундай экан, энди тунлари бемалол ухлашим мумкин, аммо хотиржамликка берилиш ярамайди, барибир.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz