Қайднома

Қидирув

Натижага эътибор

Натижага эътибор

  21.01.2020 07:36
  0
  267
Натижага эътибор

«Истанбул» ҳужумчиси Демба Ба олдинроқ «Олтин тўп»га Лионель Мессидан кўра, Садио Мане муносиброқ эканлигини таъкидлаганди. У бу гапларига изоҳ берар экан, статистикага эътибор қаратди. «Ҳозир футболчиларни шахсий кўрсаткичларига қараб баҳолаш одатга айланган. Шахсий фикримча, ҳам индивидуаллик, ҳам шахсий кўрсаткичлар бўйича Мане «Олтин тўп»ни олишга лойиқроқ эди. Ўйлашимча, Садио ва Леонинг 2019 йилги статистикаси алмаштирилганида, яъни Месси камроқ гол урганида ҳам, «Олтин тўп» аргентиналикка бериларди. Мане ЧЛда зафар қучди, Европа суперкубогини қўлга киритди, мавсумни қойилмақом тарзда ўтказди, чемпионатни АПЛнинг энг яхши тўпурари сифатида якунлади. Муҳими, у барча ўйинларда ҳал қилувчи ролни бажарди. Бу мавзуни кўпчилик билан муҳокама қилдим. Улар аксарият ҳолларда Месси футболчи сифатида кучли эканлигини таъкидлашди. Албатта, бу аниқ! Мабодо, Садио ёнимга келиб, Леодан кучлилигини айтса, унинг юзига мушт тушириб, «Ўзингни бос, бола!» дейман. Аммо 2019 йилни сенегаллик йигит ҳаммадан яхшироқ ўтказди...», - деди Ба.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz