Қайднома

Қидирув

Ракитич эвазига Бернардески

Ракитич эвазига Бернардески

  20.01.2020 04:06
  0
  203
Ракитич эвазига Бернардески

«Барселона» ва «Ювентус» клублари ўзаро ярим ҳимоячи алмаштириш бўйича музокара олиб бормоқда. AS нашрининг аниқлаштиришича, Иван Ракитич Испаниядан Италияга кўчиб ўтиши мумкин, унинг ўрнига эса туринликлар Федерико Бернардескини юборишади.
Мазкур жамоалар вакиллари 2019 йилнинг ёзида ҳам шундай вариантни муҳокама этишганди, аммо ўшанда келишувнинг амалга ошишига каталонияликлар собиқ бош мураббийи Эрнесто Вальверде тўсқинлик қилганди. Агар ушбу трансфер амалга ошса, «Ювентус» Испания грандидан қўшимча тўлов ундирмоқчи, зеро, Ракитич италиялик футболчидан 6 ёш катта. Қолаверса, хорватнинг бозор баҳоси 25 миллион евро бўлса, Бернардески трансфери 40 «лимон»га баҳоланмоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz