Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов:«Янги ўйинчиларнинг ҳаракатларидан қониқдим»

Вадим Абрамов:«Янги ўйинчиларнинг ҳаракатларидан қониқдим»

  22.01.2020 17:01
  0
  329
Вадим Абрамов:«Янги ўйинчиларнинг ҳаракатларидан қониқдим»

Матбуот анжуманинг иккинчи қисмида Вадим Абрамов саволларга жавоб беради. Шунингдек, бугун дубл муаллифига айланган Ҳумоюн Муртазоев ҳам иштирок этди.

- Ҳаммаларингни табриклайман! Шундай ноқулай об-ҳавода бизга ёрдам берган барчага раҳмат дейман! Учрашув қийин кечди. Кеча рақиб бош мураббийининг айтган гаплари нотўғри эканлигини айтгандим. Биз бугун жиддий рақибга қарши майдонга чиқдик. Гуруҳ босқичи учун бир қадам ташладик, дейди Вадим Абрамов.

- Худога шукр, ғалаба қозондик, бугунги ютуқни мухлисларга бағишлаймиз, деди Ҳумоюн Муртазоев.

Ҳумоюн Муртазоев: - Майдонга тушганимиздан кейин фақат ғалаба қозонишни ўйлаймиз, рақибнинг аҳамияти йўқ, мухлислар учун ўйнаймиз.

Вадим Абрамов: - Нурмурадовнинг жароҳати ҳақида эртага аниқ фикр билдира оламиз.

Вадим Абрамов: - Янги ўйинчиларнинг ҳаракатларидан қониқдим. Чунки бу биринчи учрашув. Январь ойида, бундай иқлимда тўп суриш осон эмас. Ўйлашимча, янги футболчилар бугун борлигини кўрсата олишди.

Вадим Абрамов:  - Ғулом-Ҳайдар Ғуломов қайси чизиқда фойда келтирса, ўша чизиқда ундан фойдаланамиз.

Вадим Абрамов: - Анъанани давом эттиришни, гуруҳ босқичига чиқишга умид қиламиз. "Ал Айн" бошқа рақиб, бошқа майдон. Ўйлайманки, анъанани сақлаб қоламиз.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz