Қайднома

Қидирув

Пойтахтдаги ўртоқлик баҳсида "Навбаҳор" мағлубиятга учради

Пойтахтдаги ўртоқлик баҳсида "Навбаҳор" мағлубиятга учради

  22.01.2020 22:42
  0
  403

Бугундан ўқув-машғулот йиғинини Тошкентда олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби мазкур йиғин доирасида “Бунёдкор” футбол академияси майдонида “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўртоқлик баҳси ўтказди. Мазкур назорат - синов ўйини шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди. Жамоалар илк дақиқалардан ҳужумкор ўйин намойиш этишди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида қўқонликлар ҳужумчиси Шоҳназар Норбеков “лочинлар” дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни очди – 0:1.

Натижада Бахтиёр Ашурматов шогирдлари танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди.  

Навбаҳор Қўқон ўртоқлик ўйини 5.jpg Вилим Посинкович

Ўйиннинг 2-бўлими ҳам шиддат борасида биринчи бўлимдан қолишмади. Андрей Канчельскис шогирдлари ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилишган бўлса,  қўқонликлар қарши ҳужумлардан фойдаланишга интилишди. Аммо футболчилар юзага келган вазиятлардан фойдалана олишмади. Натижада жамоамиз мазкур ўртоқлик учрашувида 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.   

Навбаҳор Қўқон ўртоқлик ўйини 7.jpg Вахит Аразсахедов

Ўртоқлик учрашуви

“Навбаҳор” - “Қўқон-1912” – 0:1 (0:1)

“Бунёдкор” академияси стадиони.

Ҳакамлар: Ж.Мухторов, О.Абдувосилов, Ш.Аъзамов.

Назоратчи: М.Исмоилов. 

Гол: Шоҳназар Норбеков (43).

“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Хуршид Мухторов, Ғиёсжон Комилов, Мирзоҳид Ғофуров, Тоҳир Шамситдинов, Азимжон Аҳмедов, Сардор Теляков, Вилим Посинкович, Азизбек Турғунбоев, Вахит Оразсахедов, Ислом Исоқжонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Анвар Ҳожимирзаев, Комил Тожиддинов, Абдулҳай Исмоилов, Шаҳзод Ҳамидов, Артём Шербак, Обид Жўрабоев, Аббос Ғуломов, Мустафо Афрото.           

 “Қўқон-1912”: Ботирали Эргашев, Бобур Акбаров, Иван Йосович, Қувондиқ Рўзиев, Собит Синдаров, Суҳроб Нуруллоев, Суҳроб Бердиев, Шоҳназар Норбеков, Отабек Ҳайдаров, Александр Мерзляков, Шодиёр Ҳожиматов.

Захирадагилар: Ислом Абдуллаев, Хуршид Хўжаев, Азамат Исроилов, Жасур Ёқубов, Иқбол Маликжонов, Жаҳонгир Аҳмадов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Жамшид Ҳасанов, Андрей Сидоров, Муҳаммаджон Султонов, Ҳамидулло Абдуҳамидов, Зоҳид Абдуллаев.


Манба: pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz