Қайднома

Қидирув

Асилжон Бегимқулов: «Тожикистон клубидан таклиф олдим»

Асилжон Бегимқулов: «Тожикистон клубидан таклиф олдим»

  25.01.2020 09:03
  0
  400
Асилжон Бегимқулов: «Тожикистон клубидан таклиф олдим»

Ўтган мавсум якунларига кўра, Муҳсин Муҳаммадиев бошқарувидаги «Бухоро» кучлилар сафида қолишни уддалади. Бу борада бухороликларга омад ҳам кулиб боқди: ҳал қилувчи сўнгги турда ўз майдонларида АГМКни мағлуб этишди.

Албатта, тожикистонлик мутахассиснинг иккинчи давра бошланмасидан аввал келгани фойда берди. У жамоа­ни ҳал қилувчи босқичга ўзи истагандек тайёрлади, таркибга легионерларни жалб этди. Шунингдек, маҳаллий футболчилардан ҳам ўз ўрнида унумли фойдаланди.

Биз ўтган мавсумни бухороликлар сафида ўтказган Асилжон Бегимқуловни суҳбатга тортиб, унинг фикрлари билан қизиқдик.

- «Бухоро» ўтганмавсумэлитадақолди. Жамоа бунга қандай эришди?

- Хайриятки, кучлилар сафида қолишни уддаладик. Барча футболчилар ва мураббийлар штаби бир ёқадан бош чиқарди. Ҳаммамиз Суперлигада қолишга ишондик. Қисқа қилиб айтганда, жамоамиз аҳиллик ва бирдамлик эвазига қийин туюлган вазифани бажарди.

- Муваффақиятда бош мураббий Муҳсин Муҳаммадиевнинг хизматлари катта, албатта. Унинг жамоа бошқарувига бироз эртароқ келгани ҳам фойдага ишлади. Ушбу мутахассиснинг ташрифидан сўнг футболчилар ишончли ҳаракат қила бошлашди...

- Ҳа. Муҳсин Муслимовичнинг меҳнатлари ўз самарасини берди. Мураббийимиз иккинчи даврада жамоа ўйинига ранг-баранглик киритди. Бироқ футболчилар астойдил интилмаганида, ниятга эришолмасдик. Умуман олганда, «Бухоро»даги фаолиятимдан ёмон таассурот қолди, дея олмайман.

Ўзим жамоага иккинчи даврада келиб қўшилдим. Биринчи даврани Тожикистоннинг «Хўжанд» клубида ўтказдим, ОФК кубоги гуруҳ босқичида қатнашдим. Биз 7 очко тўпладик. Галдаги режамда ушбу клубга қайтиш ҳам йўқ эмас. Собиқ жамоам менга таклиф билан чиқди. ОФК кубогида «Хўжанд» ўз олдига доимо юқори мақсадларни қўяди.

- Тожикистон клубидаги жамоадошингиз Даврон Эргашев яқинда «Бунёдкор» жамоа­сига ўтди. Бўйи ва гавдаси бақувват, жисмоний жиҳатдан яхши ҳимоячига ўхшайди. Сиз у ҳақида нима дея оласиз?

- Ушбу хабарни эшитиб хурсанд бўлдим. Ўйлашимча, унинг «қалдирғочлар»га катта фойдаси тегади. «Бунёдкор» яхши савиядаги футболчини қўлга киритди. У билан бир жамоада ўйнадим, ажойиб инсон, маҳоратли футболчи. Ўтган йили мамлакатнинг энг яхши ҳимоячиси сифатида эътироф этилди.

- Биз учун нотаниш бўлган ўйинчининг устун томонларини айта оласизми?

- Жамоасига ҳар томонлама фойда келтириши мумкин. Феъл-атвори ҳам ажойиб. Етакчи сифатида жамоадошларини олдинга бошлай олади. Майдонни яхши кўриш қобилиятига эга. Бирга-бир вазиятлар, стандартлар пайти кўпинча рақибларидан устун келади. Камчиликлари ҳақида гапирмаганим маъқул.

- Яқинда Элдор Бойматов «Истиқлол» футболчисига айланди, аввалги йилларда ҳам кўплаб футболчиларимиз Тожикистоннинг турли клубларида тўп суришди. Яъни вакилларимизга нисбатан талаб юқори. Бу нима билан боғлиқ?

- Тўғриси, Ўзбекистон футболи даража ва савия бобида бир бош устун, лекин Тожикистонда ҳам иқтидорли футболчилар жуда кўп. Тожикистонда футбол йилдан-йилга кучайиб бормоқда, ривожланиш жараёнида ҳамюртларимизнинг ҳам фойдалари тегаётганидан хурсандман.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz