Қайднома

Қидирув

Шафқат билмас жароҳат

Шафқат билмас жароҳат

  27.01.2020 01:59
  0
  388
Шафқат билмас жароҳат

Шавқат билмас жароҳат

Жароҳат - футболчининг биринчи рақамли душмани. Кўпинча у сабабли машҳур ўйинчилар бутсаларини михга бошқалардан эртароқ илишга мажбур бўлишади. Ёки спорт формаларини тиклашда қийналиб, аввалгидек барқарорликка эришолмайдилар, юқори савияда тўп суролмайдилар. Хусусан, айнан жароҳат ўзбек футболининг кўп вакилларига халал берган. Келажаги порлоқ эканлиги таъкидланган аксарият ёшлар ҳам тузалиб, яшил майдонга қайтсаларда, аввалги даражага чиқолмаяптилар. Ўтган мавсумда ҳам шунга ўхшаш кўплаб ҳолатлар гувоҳига айландик: яъни жамоасининг етакчи аъзоси бўлиши кутилган футболчиларнинг кўпчилиги жароҳат сабаб мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборишди. Қуйидаги рўйхатдан шундай муаммога йўлиққанлар жой олишди.

 

Жавоҳир СиддиҚов

Икки йил олдин Ўзбекистон олимпия термасининг 10-рақамли либосида ҳаракат қилган, тезкор дриблинглари билан ажралиб турган, майдонни бошқа шерикларидан яхшироқ кўра олиш қобилиятига эга, тиниб-тинчимас Жавоҳир Сиддиқов тез орада «Қўқон-1912» клубида ҳам етакчига айланди. Ҳар бир баҳсда рақибига асло тиним бермаган футболчи фаоллиги эвазига миллий жамоадан таклиф олди. Бироқ тан олиш керак, термамизнинг собиқ бош мураббийи Эктор Купер Сиддиқовнинг имкониятларидан тўғри фойдалана билмади, унинг майдондаги эркинлигини чеклаб қўйди. Шундай бўлсада, Жавоҳир Осиё кубогида ўзидан ёмон таассурот қолдирмади. Бу орада таркибни кучайтираётган «Пахтакор» собиқ футболчисини ортга қайтарди. Аммо рақобат жуда кучли эканлиги, боз устига, унинг ўрнида Драган Черан ҳаракат қилаётгани боис, Сиддиқовнинг асосий таркибга кириши қийинлашди. Шота Арвеладзе кўп ҳолларда уни қанотда ўйнатди, чунки бундан бошқа иложи ҳам йўқ эди. Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Персеполис»га қарши учрашувда Жавоҳир кутилмаганда рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Мазкур ҳолатда олинган жароҳат истеъдодли футболчи учун мавсум якунланганини англатарди, чунки тикланиш жараёни жуда қийин кечди. Сиддиқов ҳозир астойдил шуғулланиб, аввалги формасига қайтишга интилмоқда. Умид қиламизки, янги мавсумда биз соғинган Жавоҳир аввалгидек барқарор ўйинлари билан барчамизни хурсанд қилади.

 

Сардор Қобулжонов

Бир неча мавсумдан буён яшил майдонга қайтишга интилаётган дарвозабон ўтган йили «Сурхон» клуби сафида айрим учрашувларда майдонга тушди. «Нефтчи»даги ўйинлари билан танилган кипер уч йил аввал жароҳат олиб, футболдан четда қолди. Тўғри, унинг турли клублар сафида машғулотлар ўтказгани, кўрикда бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Жумладан, 2015 йили «Локомотив»га ўтиб, рақобатда ютқазганди. Кейинчалик турли клубларда тўп сурди. Айни пайт тажрибали посбон «Бухоро» йиғинида иштирок этмоқда. 

 

Умиджон Эргашев

Ўз вақтида «Насаф»нинг иккинчи рақамли дарвозабони сифатида қаралган Санжар Қувватов Элдор Суюновдан кейин «Пахтакор» сафига кўчиб ўтгач, қаршиликлар унинг ўрнини олимпия термаси аъзоси Умиджон Эргашев ҳисобига тўлдиришди. Аммо дастлабки турларда ишончли ҳаракат қилган посбон ҳам кутилмаганда жароҳат олиб, сафдан чиқди. Яхшиямки, азалдан «Насаф» жамоаси дарвозабонлар масаласида ҳеч қачон муаммога йўлиқмаган. Клуб академияси бу сафар «аждарлар»га Абдувоҳид Неъматовдек истеъдодли тарбияланувчини таклиф қилди. У, ўз навбатида, Эргашевнинг йўқлигини билдирмай, мавсум-2019нинг катта қисмида «Насаф» дарвозасини муносиб қўриқлади, йил кашфиётларидан бири сифатида эътироф этилди. Бунинг натижасида олимпия термаси мураббийлари назарига тушган футболчи шу жамоанинг асосий дарвозабони сифатида Осиё чемпионати (U-23)-да қатнашиш бахтига муяссар бўлди.

 

Акром Комилов

«Бунёдкор»да ажо-йиб ўйинлар кўрсатган, миллий жамоада Виталий Денисовга ўринбосар сифатида қаралган, турли ёш тоифасидаги термалар билан совринларга эга чиққан Акром Комилов ўтган йилнинг дастлабки қисмида «Пахтакор»нинг асосий таркибида кўриниш берди. Бироқ «Динамо»га қарши кечган учрашувда олган жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Натижада Комилов ҳам бутун мавсумни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

 

Шуҳрат Муҳаммадиев

Яна бир қашқадарёлик иқтидор. Ушбу футболчининг юлдузли онлари 2013-2016 йилларга тўғри келади. Ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қиладиган Муҳаммадиев 2019 йилда майдонда деярли кўриниш бергани йўқ. «Насаф»даги ўйинларидан кейин миллий жамоага таклиф этилган ҳимоячи термада ҳам йўқолиб қолмади, ўз позициясининг энг яхши вакилларидан бирига айланди. Айниқса, 2015 йили Австралия яшил майдонларида ўтган Осиё кубогида яхши тўп сурди. Кейинчалик «Локомотив» таклифига кўниб, пойтахтга кўчиб ўтган Шуҳрат Муҳаммадиев жиддий жароҳатга йўлиқиб, узоқ муддатга сафдан чиқди. Футболчи ҳамон тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Унинг тезроқ аввалги савиясига қайтиб, мухлисларини хушнуд этишига тилакдошмиз.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz