Қайднома

Қидирув

«МЮ» мўлжали - икки форвард ва...

«МЮ» мўлжали - икки форвард ва...

  29.01.2020 10:10
  0
  303
«МЮ» мўлжали - икки форвард ва...

«МЮ» қишда ҳужум чизиғини кучайтириш ниятида. Бунга Маркус Рэшфорднинг жароҳатлангани сабабдир. Sky Sports маълумотига кўра, англияликлар икки форвардга кўз тикишмоқда. Клуб улардан лоақал бирини ижара келишуви асосида ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Гап «Монако» ҳужумчиси Ислом Слимани ҳамда Хитойнинг «Шанхай Шенхуа» жамоаси аъзоси Одион Игало ҳақида бормоқда. Ҳар икки футболчи АПЛда тўп суриш тажрибасига эга. Жазоирлик Слиманига «Астон Вилла» ҳам бефарқ эмас.

Айтганча, «қизил иблислар» Португалиянинг «Спортинг» клуби билан ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш трансфери бўйича келишолмади. Goal.com сайтида таъкидланишича, португаллар футболчининг нархини пасайтиришни хоҳламай, уни фақат 80 миллион еврога қўйиб юборишлари мумкинлигини билдиришган. «МЮ» эса бонусларни қўшиб ҳисоблаганда, 60,5 миллион таклиф қилган. Яъни англияликлар дастлаб 50 миллион евро бериб, кейин футболчининг майдондаги ҳаракатларига қараб, қолган суммани тўлашни режалаштиришганди. Аниқроғи, Фернандеш «Олтин тўп» ютса ёки «Юнайтед» АПЛ чемпионлигини нишонласа, бонус тўлаш кўзда тутилганди. «Спортинг» эса ушбу кўрсаткичларнинг қайд этилиши эҳтимоли камлигини назарда тутиб, белгиланган суммани бирданига олишни хоҳлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz