Қайднома

Қидирув

Лемар учун кураш

Лемар учун кураш

  29.01.2020 17:45
  0
  227
Лемар учун кураш

France Football нашрида ёзилишича, «Бавария» ҳам «Атлетико» вингери Тома Лемарга харидор бўлиб турибди. Германия гранди франциялик футболчини ўз томонига оғдириш йўлида АПЛ вакилларига рақобат тақдим этишга тайёр. Мюнхенликлар айни пайт қанотдан ҳужумни кучайтиришга қодир ўйинчи қидиришмоқда. Эслатма, «Атлетико» 24 ёшли Тома трансфери учун 60 миллион евро талаб қилмоқда. «Бавария» раҳбарияти эса бу суммани бироз пасайтириш умидида. 2018 йилнинг ёзида «матрасчилар» сафига қўшилган ярим ҳимоячига АПЛдан 3та даъвогар бор - «Челси», «Тоттенхэм» ва «Арсенал». Айтганча, Лемарнинг бозор баҳоси анча паст - 30 миллион евро. У ортда қолган вақтда «Атлетико»нинг жами 64та ўйинида қатнашиб, атиги 3та гол урди ва яна 6 марта ассистентлик ролини бажарди.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz