Қайднома

Қидирув

«Аталанта» ҳимоячиси «Рома»га ўтди

«Аталанта» ҳимоячиси «Рома»га ўтди

  30.01.2020 00:58
  0
  249
«Аталанта» ҳимоячиси «Рома»га ўтди

«Рома» клуби «Аталанта» ҳимоячиси Рожер Ибаньесни ўз сафига қўшиб олди. Римликлар 21 ёшли футболчи хизматидан мавсум охирига қадар ижара асосида фойдаланишади ва кейинчалик уни 8 миллион еврога сотиб олишади. Умуман олганда, Бергамо клуби жами 10 миллион олиши мумкин. Яъни келишувда бонуслар ҳам кўзда тутилган. Бундан ташқари, «Рома» агар Ибаньесни 2024 йилнинг ёзига қадар сотадиган бўлса, трансфер суммасининг 10 фоизи «Аталанта»га насиб этади. Бразилиялик ҳимоячи Бергамо клуби сафига 2019 йилнинг январида қўшилган эди. У ортда қолган даврда атиги 2та тўлиқсиз ўйин ўтказди. Дарвоқе, футболчининг бозор баҳоси анча кам - 2 миллион евро.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz