Қайднома

Қидирув

Глейзерларга қарши акция ва Жонсдан узоқ кутилган гол

Глейзерларга қарши акция ва Жонсдан узоқ кутилган гол

  02.02.2020 12:14
  0
  279
Глейзерларга қарши акция ва Жонсдан узоқ кутилган гол

«МЮ» мухлислари клуб хўжайинларига қарши акция уюштиришни режалаштиришмоқда. Mirror нашрининг хабар беришича, фанатларга Глейзерлар оиласи ҳамда вице-президент Эд Вудворд олиб бораётган сиёсат сира ёқмаяпти.
Қисқаси, «МЮ» мухлислари норозилик тариқасида АПЛнинг навбатдаги тури доирасида «Вулверхэмптон»га қарши кечадиган баҳснинг 58-дақиқасида стадиондан чиқиб кетмоқчилар. «58» рақами Мюнхенда юз берган авиаҳалокатга учраганларни хотирлаш мақсадида танланган. Маълумот учун, 1958 йили машъум фожиа оқибатида клубнинг 11 нафар вакили, жумладан, 8 нафар футболчи ҳаётдан кўз юмганди. Глейзерлар эса «МЮ»ни 2005 йили сотиб олишди. Айни пайт клуб АПЛ турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. Эслатма, «Вулверхеэмптон»га қарши баҳс 1 февраль куни бўлиб ўтади.
Айтганча, «МЮ» Англия кубоги 1|16 финалида сафарда «Транмер»ни 6:0 ҳисобида доғда қолдирди. Учрашувда «қизил иблислар» голларидан бири ҳимоячи Фил Жонс ҳисобига ёзилди. Диққатга сазовор факт шуки, Жонс бундан олдин охирги марта 2014 йилнинг март ойида гол урганди. Хуллас, у нақ 2150 кунга чўзилган голсиз сериясига барҳам берди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz