Қайднома

Қидирув

Азиз Ғаниев ҳақиқатдан ҳам 5 миллиард сўмга сотилдими?

Азиз Ғаниев ҳақиқатдан ҳам 5 миллиард сўмга сотилдими?

  02.02.2020 14:31
  0
  507
Азиз Ғаниев ҳақиқатдан ҳам 5 миллиард сўмга сотилдими?

"Насаф" клуби матбуот хизмати Азизжон Ғаниев борасида БАА клуби билан музокара ўтказаётганини эълон қилди.

"Хабарингиз бор, спорт ОАВ ларида Азизжон Ғаниевнинг трансфери амалга ошганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Хақиқатдан ҳам Азизжон Ғаниев борасида хорижий клуб билан музокаралар олиб борилмоқда. Агарда томонлар шартнома бандаларини келиша олишса Ғаниев легионерга айланади. Трансфер амалга ошса, бу ҳақида сиз азиз мухлислари хабардор қиламиз"- деб ёзилади "Насаф"нинг телеграмдаги расмий каналида. 

Маълумот учун, олдинроқ championat.asia сайтида ёзилишича Ғаниев Дубай шаҳрининг "Шабаб Ал Аҳли" клубига кўчиб ўтди. "Насаф" ушбу трансфер орқали тахминан 5 миллиард сўм ишлаб олгани айтилмоқда.

"Шабаб Ал Аҳли" клуби ОЧЛ-2020да "Пахтакор" билан бир гуруҳдан жой олган. 10 февраль куни ушбу жамоа Тошкентда меҳмон бўлади. ОЧЛ гуруҳ босқичига футболчиларни дастлабки ўйин бўлишига 7 кун қолганида рўйхатдан ўтказиш мумкин.

"Шабаб Ал Аҳли"да айни пайтда аргентиналик Родолфо Аррубарена бош мураббий бўлиб ишлмоқда. Клуб 14та турдан сўнг БАА чемпионатида 35 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Клуб бугун, 2 февраль куни сафарда "Ал Фужайра"га қарши ўйнайди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz