Қайднома

Қидирув

"Навбаҳор": Туркиядаги иккинчи баҳсда ҳам ғалаба

"Навбаҳор": Туркиядаги иккинчи баҳсда ҳам ғалаба

  02.02.2020 16:16
  0
  311

Ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби мазкур йиғин доирасидаги иккинчи назорат-синов баҳсини 1 февраль куни Анталия шаҳрида Сербиянинг “Рад” жамоасига қарши ўтказди.

Ушбу ўйиннинг биринчи бўлимида маҳоратли ярим ҳимоячи  Аббос Ғуломов  20 метрлар чамаси узоқликдан сербияликлар дарвозасини аниқ нишонга олиб, жамоамизнинг танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишини таъминлади. Иккинчи бўлим анча қизиқарли тарзда кечди. Унда аввалига “Рад” футболчилари 11 метрли жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди – 1:1.

Учрашув якунланишига саноқли дақилар қолганида вакилларимиз ҳам пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Ўн бир метрли жарима зарбасини аниқ амалга оширган Азимжон Аҳмедов “Навбаҳор”нинг 2:1 ҳисобидаги ютуғини таъминлади.

Мазкур баҳсда наманганликлар таркибида қуйидаги футболчилар майдонга тушишди: Ўткир Юсупов, Тоҳир Шамситдинов, Игорь Голбан, Ғиёсжон Комилов, Мирзоҳид Ғофуров, Азимжон Аҳмедов, Ислом Рашидхонов, Иван Соловьёв, Аббос Ғуломов, Азизбек Турғунбоев, Неманья Иванович.  

Захирадан майдонга тушганлар: Амирбек Жўрабоев, Ислом Исоқжонов,  Максим Вотинов, Хуршид Мухторов, Абдулҳай Исмоилов.

Шу тариқа, Андрей Канчельскис шогирдлари Туркиядаги иккинчи ўртоқлик ўйинида ҳам зафар қучишди.

Эслатиб ўтамиз, наманганликлар илк назорат баҳсида Туркманистоннинг “Ахал” клубини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишганди.    “Навбаҳор” Туркияда яна 4та назорат-синов ўйинлари ўтказади.


Манба: pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz