Қайднома

Қидирув

«Металлург» сафига яна уч нафар футболчи қўшилди

«Металлург» сафига яна уч нафар футболчи қўшилди

  02.02.2020 18:17
  0
  355
«Металлург» сафига яна уч нафар футболчи қўшилди

Илгари хабар берганимиздек, янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Бекободнинг «Металлург» жамоаси ўз таркибини янги ўйинчилар билан тўлдиришда давом этмоқда. «Бухоро» жамоаси билан назорат учрашувидан олдин таркиб яна уч нафар иқтидорли ўйинчи билан расман шартнома имзолади.

Ихтиёр Тошпўлатов, Саламат Қуттибоев ҳамда Шаҳзодбек Убайдуллаевлардан кейин Муродбек Бобожонов, Дониёр Нарзуллаев ва Абдураҳмон Абдулҳақовлар ҳам «Металлург» ўйинчисига айланишди.

Муродбек Бобожонов, 25 ёшда, 1994 йилнинг 6 июль санасида таваллуд топган.

Амплуаси – ҳужумчи.

Кучлилар сафида 2014 йилдан фаолият юритиб келади. Муқаддам «Нефтчи» (2014-2016, 2018), «Локомотив» (2017), «Қизилқум» (2019), «Бухоро» (2019) жамоаларида тўп сурган. 109 та учрашувда майдонга тушган. 24 та гол киритган, 9 марта огоҳлантирилган. Ўзбекистон чемпиони (2017) ва мамлакат кубоги соҳиби (2017).

Дониёр Нарзуллаев, 24 ёшда, 1995 йилнинг 11 апрель санасида таваллуд топган.

Амплуаси – ярим ҳимоячи.

«Насаф» футбол клуби тарбияланувчиси. Фаолиятини Қашқадарё вилоятининг бош жамоасида 2014 йили бошлаган. Олти мавсум давомида «Насаф» таркибида 81 та учрашувда майдонга чиққан. 3 та гол киритган, 5 марта огоҳлантирилган. Осиё чемпиони (2018 йил, U-23 чемпионати, Хитой), Ўзбекистон вице чемпиони (2017), Ўзбекистон кубоги (2015) ва Суперкубоги (2016) соҳиби.

Абдураҳмон Абдулҳақов, 25 ёшда, 1994 йилнинг 16 октябрь санасида таваллуд топган.

Амплуаси – ҳужумчи.

Кучлилар сафида 2016 йилдан ўйнаб келаяпти. Уч йил мобайнида «Нефтчи» (2016-2018) да тўп сургач, ўтган мавсумни «Андижон» (2019) ўтказди. 73 та учрашувда майдонга тушган. 4 та гол киритган, 17 марта огоҳлантирилган.

«Металлург» клуби матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz