Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги дастлабки назорат беллашувида жамоамиз Туркманистон миллий терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказди.
Мураббийлар штаби ҳар иккала таймда турли таркибларни туширган ҳолда барча футболчиларга имконият тақдим этди. Миржамол Қосимов ва Фарҳод Имамов жароҳати боис мазкур ўйинда иштирок этолмади.
Биринчи таймда жамоалар кескин курашларга бой ўйин таклиф қилишди. Ҳар иккала жамоанинг ҳужум гуруҳи мудофаа чизиғи вакилларининг тўсиғидан ўтишга муваффақ бўлишмади ва натижада жамоалар танаффусга 0:0 ҳисоби билан чиқиб кетишди.
Иккинчи таймда жамоамиз учрашувда ягона бўлган голни уришга муваффақ бўлди. Жарима зарбасидан Эркин Байдуллаев тўпни қанотга Хожимат Эркиновга узатди, Эркиновнинг жприма майдончаси ичига узатмасини эса Мате Ватсадзе аниқ зарбаси билан голга айлантирди - 1:0! Бу гол Мате Ватсадзенинг норасмий дебют голига айланди.
Мазкур гол баҳс сўнггига қадар ягоналигини сақлаб қолди. Шу тариқа жамоамиз Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги илк назорат ўйинида ғалабани тантана қилди.
НАЗОРАТ УЧРАШУВИ.
АГМК — ТУРКМАНИСТОН - 1:0 (0:0)
02.02.2020. Дубай, «Jebel Ali Sport Centre»
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20