Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Тоттенхэм» «Ман Сити» устидан ишончли ғалабага эришди

АПЛ: «Тоттенхэм» «Ман Сити» устидан ишончли ғалабага эришди

  02.02.2020 23:39
  0
  256
АПЛ: «Тоттенхэм» «Ман Сити» устидан ишончли ғалабага эришди

Англия премьер лигаси 25-тури доирасидаги «Тоттенхэм» ҳамда «Манчестер Сити» ўртасидаги баҳс ўз поёнига етди. Учрашувда Жозе Моуриньо шогирдлари 2:0 ҳисобидаги ишонли ғалабани қўлга киритишди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган эди. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасига келиб Зинченко қизил карточка сабаб ўйинни эрта якунлади ва жамоасини қийин вазиятда қолдирди.

Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас АПЛ дебют ўйинини ўтказаётган Стефан Бергвейн ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 71-дақиқада Сон орадаги фарқни иккитага етказди. Шундан сўнг «шаҳарликлар» ҳисобни қисқартиришга роса интилдилар, аммо гол уриш насиб этмади.

АНГЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 25-ТУР

ТОТТЕНХЭМ – МАНЧЕСТЕР СИТИ - 2:0 (0:0)

2 февраль, 21:30. «Тоттенхэм Хотспур Стэдиум»

Голлар: 1:0 – 63 Бергвейн, 2:0 – 71 Сон Хеон Мин.

Тоттенхэм: Льорис, Орье, Алдервейрелд, Санчес, Танганга, Лукас Моура (Дайер, 84), Алли (Ндомбеле, 70), Сон Хеон Мин, Ло Чельсо, Бергвейн (Ламела, 70), Уинкс.

Манчестер Сити: Эдерсон, Отаменди, Зинченко, Уокер, Фернандиньо, Родри Эрнандес, Гюндоган, Марез (Габриэл Жезус, 72), де Брюйне, Стерлинг (Бернарду Силва, 84), Агуэро (Жоау Канселу, 64).

Огоҳлантиришлар: Стерлинг (12), Уокер (33), Алдервейрелд (42), Зинченко (42), Ло Чельсо (66), Родри Эрнандес (90).

Четлатиш: Зинченко (60).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz