Қайднома

Қидирув

АПЛ, 25-тур: Энг эрта чемпионлик шабадаси...

АПЛ, 25-тур: Энг эрта чемпионлик шабадаси...

  04.02.2020 02:00
  0
  320
АПЛ, 25-тур:  Энг эрта чемпионлик шабадаси...

Шу кетиш бўлса, «Ливерпуль» АПЛ тарихида чемпионликни энг барвақт нишонлаган клубга айлади, чоғи. «Қизиллар»­ни айни паллада олтин маррадан атиги 6та ғалаба ажратиб турибди. Юрген Клопп жамоаси ҳозирги шаштини пасайтирмаса, 4 апрелга белгиланган «Манчестер Сити»га қарши ўйингача, яъни март охиридаёқ олтин медални расмийлаштиради. Умуман олганда, «Ливер» маррага бундан олдин ҳам етиши мумкин. Зеро, уни таъқиб этаётган клублар гўёки, очко йўқотиш бўйчига пойгага тушгандек. Маълумот учун, айни пайт АПЛда эрта чемпион бўлиш бобидаги рекорд «МЮ»га тегишли. «Қизил иблислар» мавсум-2000|2011да асосий масалага 14 апрель куни нуқта қўйишганди.

** Жорий мавсум АПЛда «Ливерпул»даненгилмаган клуб қолмади. Яъни «Вест Хэм» Юрген Клопп жамоаси олдида таслим бўлган чемпионатнинг 19-иштирокчисига айланди. Қолаверса, «қизиллар» АПЛдаги ғалабали серияни 15та ўйинга етказишди. Умуман олганда, «Ливерпуль» жорий мавсум ҳисобидаги 24та ўйиндан 23тасини ўз фойдасига ҳал қилди. «Қизиллар» фақатгина октябрь ойида «МЮ»га қарши кечган сафар учрашувида очко йўқотишганди - 1:1.

** «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия чемпионатида урган голлари сонини 67тага етказди. Шу тариқа мисрлик футболчи «Ливерпул»нинг  собиқ собиқ ҳужумчиси Фернандо Торрес (65та гол)дан ўзиб кетиб, жамоа тўпурарлари рўйхатида 5-ўринга кўтарилди. Айни пайт Салоҳдан олдинда Луис Суарес (69та гол), Майкл Оуэн (118та гол), Стивен Жеррард (120та гол) ва Робби Фаулер (128та гол) бор.

** «Манчестер Сити» футболчилари охирги 6та пенальтидан 4тасини кўкка совуришди. Илкай Гюндогандан олдин Раҳим Стерлинг ва Габриэль Жезус (2 марта) 11 метрли жарима зарбасидан самара чиқаролмагандилар.

** Сон Хюн Мин испаниялик Хосеп Гвардиола бошқарувидаги «Манчестер  Сити» дарвозасига 5-голини урди. Гвардиола даврида «шаҳарликлар»ни биргина Жейми Варди («Лестер») бундан кўпроқ ранжитган - 6та гол.

** Жозе Моуриньо ва Хосеп Гвардиола жамоалари ўртасидаги 23-ўйинда португалиялик мутахассис испаниялик касбдошини 6-марта мағлубиятга учратди. Гвардиола ҳисобида эса 10та ғалаба бор. Дарвоқе, Моу жамоаси охирги 10 йил бадалига Пеп жамоасини илк марта 2та гол фарқи билан енгди. Гвардиолани энг кўп мағлуб этган мураббий - бу Юрген Клопп (9 марта).

** «Ливерпуль» АПЛда 42та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти. Жамоа бу борада «Ноттингем Форест»­нинг 1977-1978 йилларда қайд этган сериясини такрорлади. «Арсенал»нинг рекорди (49та мағлубиятсиз ўйин)гача эса атиги 7та қадам қолди.

 

18-тур ўйини

29 январь

ВЕСТ ХЭМ - ЛИВЕРПУЛЬ - 0:2 (0:1)

Лондон. 59959 томошабин.

Голлар: Салоҳ (35-пен.), Окслейд-Чемберлен (52).

Ливерпуль: Алиссон, Робертсон, Гомес, Александер-Арнольд (Кейта, 77), ван Дейк, Хендерсон, Окслейд-Чемберлен (Жонс, 85), Вейналдум, Салоҳ, Ориги (Фабиньо, 69), Фирмино.

1 февраль

ЛЕСТЕР - ЧЕЛСИ - 2:2 (0:0)

Лестер. 32186 томошабин.

Голлар: Барнс (54), Чилуэлл (64) - Рюдигер (46, 71).

Лестер: Шмейхель, Чилуэлл, Сеюнжю, Эванс, Рикарду Перейра, Мэддисон, Тилеманс (Прат, 80), Чоудури, Барнс, Перес, Варди (Ихеаначо, 80).

Челси: Кабальеро, Рюдигер, Аспиликуэта, Жеймс, Кристенсен, Канте, Маунт, Хадсон-Одои, Жоржиньо (Ковачич, 74), Педро (Виллиан, 74), Абрахам (Баркли, 83).

БОРНМУТ - АСТОН ВИЛЛА - 2:1 (2:0)

Борнмут. 10722 томошабин.

Голлар: Биллинг (37), Аке (44) - Саматта (71).

Четлатиш: Лерма (51, Б.).

ВЕСТ ХЭМ - БРАЙТОН - 3:3 (2:0)

Лондон. 59952 томошабин.

Голлар: Диоп (30), Снодграсс (45, 57) - Огбонна (47-авт.), Гросс (75), Мюррей (81).

КРИСТАЛ ПЭЛАС - ШЕФФИЛД ЮНАЙТЕД - 0:1 (0:0)

Лондон. 25170 томошабин.

Гол: Гуаита (58-авт.).

ЛИВЕРПУЛЬ -САУТГЕМПТОН - 4:0 (0:0)

Ливерпуль. 53291 томошабин.

Голлар: Окслейд-Чемберлен (47), Хендерсон (60), Салоҳ (72, 90+1).

Ливерпуль: Алиссон, Робертсон, ван Дейк, Гомес, Александер-Арнольд, Хендерсон (Лаллана, 88), Фабиньо, Вейналдум (Минамино, 81), Окслейд-Чемберлен (Кейта, 73), Салоҳ, Фирмино.

НЬЮКАСЛ - НОРВИЧ - 0:0

Ньюкасл. 52204 томошабин.

УОТФОРД - ЭВЕРТОН - 2:3 (2:2)

Уотфорд. 21229 томошабин.

Голлар: Масина (10), Перейра (42) - Мина (45+1, 45+4), Уоткотт (90).

Четлатиш: Делф (71, Э.).

МЮ - ВУЛВЕРХЭМПТОН - 0:0

Манчестер. 73363 томошабин.

МЮ: де Хеа, Ван-Биссака, Магуайр, Шоу, Линделёф, Жеймс (Диогу Далот, 88), Перейра (Гринвуд, 72), Бруну Фернандеш, Мата (Лингард, 88), Мартиаль, Фред.

2 февраль

БЕРНЛИ - АРСЕНАЛ - 0:0

Бернли. 21048 томошабин.

Арсенал: Лено, Бельерин, Мустафи, Давид Луиз, Озил (Уиллок, 63), Гендузи, Жака, Мартинелли, Лаказетт (Нкетиа, 89), Обамеянг, Сака (Торрейра, 46).

ТОТТЕНХЭМ -МАНЧЕСТЕР СИТИ - 2:0 (0:0)

Лондон. 61022 томошабин.

Голлар: Бергвейн (63), Сон Хюн Мин (72).

Фойдаланилмаган пенальти: Гюндоган (40, М.).

Тоттенхэм: Льорис, Орье, Алдервейрелд, Санчес, Танганга, Лукас Моура (Дайер, 84), Алли (Ндомбеле, 70), Сон Хюн Мин, Ло Чельсо, Бергвейн (Ламела, 70), Уинкс.

Манчестер Сити: Эдерсон, Отаменди, Зинченко, Уокер, Фернандиньо, Родри Эрнандес, Гюндоган, Маҳрез (Габриэль Жезус, 72), де Брюйне, Стерлинг (Бернарду Сильва, 84), Агуэро (Жоау Канселу, 64).

Четлатиш: Зинченко (60, М.).

Жозе Моуриньо («Тоттенхэм» бош мураббийи): - Йигитлардан жуда хурсандман. Ҳа, бир-икки вазиятда омадимиз чопди, аммо бош­қа томондан қарасак, омад рақиб томонида ҳам бўлди. Дейлик, Раҳим Стерлингга қизил карточка берилмаган ҳолатда. У «қизил»га муносиб эди. Агар 75 дақиқа давомида сон жиҳатидан устун тўп сурганимизда, умуман бошқача футбол кўрардик. Тўғриси, бундай қўполлик учун футболчини майдондан четлаштиришларига кўп гувоҳ бўлганман. Мисол учун, «Челси» билан баҳсда Сон Хюнни кечиришмаганди. Пенальти? Ажойиб «сэйв» - бу Яратганнинг иродаси. Чунки ўша вазиятда пенальти белгиланиши - катта хато.

Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити» бош мураббийи): - Яхши ўйнадик, аммо ютқаздик. Афсуски, яна шундай бўлди. Рақиб 2та зарба йўллаб, 2та гол урди. Яна нима дейишим мумкин? Барчасини тўғри қабул қилиб, ўйинни чуқур таҳлил қилиш керак. Бундай ўйинга қанақасига танқидий баҳо беришим мумкин? Ахир етарлича вазиятлар яратиш баробарида ўз дарвозамиз ёнида таҳликали ҳолат юзага келишига йўл қўймадик, ҳисоб. Ўзи жорий мавсум биз билан шундай ҳолат кўп кузатилмоқда. Бугун қизил карточка ҳам ҳал қилувчи лаҳза бўлди...

 

ТЎПУРАРЛАР:

Варди (Лестер) - 17та

Агуэро (Манчестер Сити) - 16та

Салоҳ (Ливерпуль) - 14та...

Турнир жадвали

 

М  Клуб Ў Ю Д М ТН О
1  ЛИВЕРПУЛЬ 25 24 1 0 60-15 73
2  МАНЧЕСТЕР СИТИ 25 16 3 6 65-29 51
3  ЛЕСТЕР 25 15 4 6 54-26 49
4  ЧЕЛСИ 25 12 5 8 43-34 41
5  ТОТТЕНХЭМ 25 10 7 8 40-32 37
6  ШЕФФИЛД ЮНАЙТЕД 25 9 9 7 26-23 36
7  МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 25 9 8 8 36-29 35
8  ВУЛВЕРХЭМПТОН 25 8 11 6 35-32 35
9  ЭВЕРТОН 25 9 6 10 31-37 33
10  АРСЕНАЛ 25 6 13 6 32-34 31
11  БЕРНЛИ 25 9 4 12 28-38 31
12  НЬЮКАСЛ 25 8 7 10 24-36 31
13  САУТГЕМПТОН 25 9 4 12 31-46 31
14  КРИСТАЛ ПЭЛАС 25 7 9 9 22-29 30
15  БРАЙТОН 25 6 8 11 30-37 26
16  БОРНМУТ 25 7 5 13 25-38 26
17  АСТОН ВИЛЛА 25 7 4 14 32-47 25
18  ВЕСТ ХЭМ 25 6 6 13 30-43 24
19  УОТФОРД 25 5 8 12 23-39 23
20  НОРВИЧ 25 4 6 15 24-47 18

 

26-тур

 

8 февраль (шанба)

17:30    Эвертон - Кристал Пэлас

22:30    Брайтон - Уотфорд

9 февраль (якшанба)

19:00    Шеффилд Юнайтед - Борнмут

21:30    Манчестер Сити - Вест Хэм

14 февраль (жума)

01:00    Вулверхэмптон - Лестер

15 февраль (шанба)

17:30    Саутгемптон - Бернли

22:30    Норвич - Ливерпуль

16 февраль (якшанба)

19:00    Астон Вилла - Тоттенхэм

21:30    Арсенал - Ньюкасл

17 февраль (душанба)

01:00    Челси – МЮ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz