Қайднома

Қидирув

Испания примьероси, 22-тур: Бу – Зизу эффекти...

Испания примьероси, 22-тур: Бу – Зизу эффекти...

  04.02.2020 07:01
  0
  330
Испания примьероси, 22-тур:  Бу – Зизу эффекти...

Зайниддин Зидан «Реал» бошқарувида 129-ғалабасини нишонлаб, бу борада «Беназир» - Жозе Моуриньони ортда қолдирди ва клуб тарихида 3-ўринга кўтарилди. Энди франциялик мутахассис олдида яна икки буюк мураббий қолди - Висенте Дель Боске (133та ғалаба) ва Мигель Муньос (357та ғалаба). Ҳа, «Мадрид дербиси»да «Атлетико» устидан қозонилган ғалаба Зиданни «Қироллик клуби» тарихидаги энг эффектли 3 нафар мураббий қаторига қўшди.  

** Зайниддин Зидан «Реал» бошқарувидаги 192та ўйиннинг 67,1 фоизида ғалабани таъминлагани билан ҳам мақтаниши мумкин. Қолаверса, жамоа унинг раҳбарлигида 1та ўйинда ўртача ҳисобда 2,4та гол урмоқда.

** «Реал» Ла Лиганинг дастлабки 22та тури доирасидаги ўйинларда атиги 13та гол қўйиб юборди. Бу Мадрид гранди тарихидаги энг яхши натижадир.

** Карим Бензема «Сантьяго Бернабеу»да «Атлетико» дарвозасини илк марта нишонга олди. 32 ёшли ҳужумчи «Реал»нинг ўз майдонида «матрасчилар»га қарши кечган 16та ўйинида қатнашгани ва жами 34 марта зарба йўллаганини қўшимча қилиш жоиз. Умуман олганда, Бензема Примеро доирасида 5та ўйинга чўзилган голсиз сериясига нуқта қўйди.

** Ансу Фати - Ла Лига тарихида «дубль» қайд этган энг ёш футболчи. «Барселона» вакили «Леванте» дарвозасини атиги 100 сония ичида 2 марта ишғол қилди. Хуллас, 30 ва 31-дақиқаларда Лионель Месси узатмаларидан фойдаланган Фати «Малага»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хуанми Хименес қайд этган рекордни янгилади. У 2010 йили «Реал Сосьедад» дарвозасига 2та гол урганида 17 ёш 115 кунлик эди. Ансу эса 17 ёш 94 кунлигида «дубл»га эришди.

1 февраль

ГРАНАДА - ЭСПАНЬОЛ - 2:1 (1:1)

Гранада. 15226 томошабин.

Голлар: Мачис (38), Фернандес (46) - де Томас (27-пен.).

РЕАЛ - АТЛЕТИКО - 1:0 (0:0)

Мадрид. 77223 томошабин.

Гол: Бензема (56).

Реал: Куртуа, Карвахаль, Варан, Рамос, Менди, Вальверде, Каземиро, Кроос (Винисиус Жуниор, 46), Модрич, Иско (Васкес, 46), Бензема.

Атлетико: Облак, Врсалько, Савич, Фелипе, Лоди, Корреа, Льоренте, Томас (Камельо, 74), Сауль, Мората (Лемар, 50), Витоло (Феррейра Карраско, 71).

МАЛЬОРКА - ВАЛЬЯДОЛИД - 0:1 (0:0)

Пальма-де-Мальорка. 13891 томошабин.

Гол: Унал (56).

ВАЛЕНСИЯ - СЕЛЬТА - 1:0 (0:0)

Валенсия. 39537 томошабин.

Гол: Солер (77).

Валенсия: Доменек, Флоренци (Родриго, 53), Гарай (Диакаби, 43), Габриэль Паулиста, Гайя, Васс, Коклен, Парехо, Солер, Ферран Торрес, Макси Гомес (Гамейро, 85).

2 февраль

ЛЕГАНЕС - РЕАЛ СОСЬЕДАД - 2:1 (0:1)

Леганес. 10842 томошабин.

Голлар: Омеруо (49), Родригес (90+5) - Исак (20).

ЭЙБАР - БЕТИС - 1:1 (1:1)

Эйбар. 6558 томошабин.

Голлар: Орельяна (15-пен.) - Фақир (7).

АТЛЕТИК - ХЕТАФЕ - 0:2 (0:1)

Бильбао. 40291 томошабин.

Голлар: Суарес (36), Мата (50-пен.).

СЕВИЛЬЯ - АЛАВЕС - 1:1 (0:0)

Севилья. 36286 томошабин.

Голлар: Окампос (77-пен.) - Хоселу (70).

Севилья: Вацлик, Навас, Регилон, Сержи Гомес, Кунде, Банега, Фернандо, Окампос, Жордан (Васкес, 51), Нолито (Сусо, 51), де Йонг (ал Носири, 78).

ВИЛЬЯРРЕАЛ - ОСАСУНА - 3:1 (1:0)

Вильярреал. 17081 томошабин.

Голлар: Пако Алькасер (45+1), Пенья (54), Касорла (59-пен.) - Эрнандес (48).

Барселона - Леванте - 2:1 (2:0)

Барселона. 60295 томошабин.

Голлар: Фати (30, 31) - Рочина (90+2).

Барселона: тер Штеген, Пике, Лангле, Альба, Семеду, Ракитич, Бускетс, де Йонг (Артур, 80), Фати (Пуч, 87), Месси, Гризманн (Сержи Роберто, 71).

 

Зайниддин Зидан («Реал» бош мураббийи): - Шундай якунни кутгандик, демак, натижадан хурсандмиз. Биринчи бўлим жуда оғир кечди, чунки рақиб зўр ўйнади. Муҳими, танаффусдан кейин фаолликни оширдик, «Атлетико»ни сиқувга олдик. Биринчи 45 дақиқаликдаги ўйин ўз виждонимга ҳавола. Одатда танаффусда ўйинчи алмаштиришни ёқтирмайман, лекин ниманидир ўзгартиришга мажбур эдим. Чунки ўйиннинг боришидан қониқмаётгандим. Шогирдларим бажараётган ишлар осон эмас. Улардан мамнунман, чунки майдонда курашишдан тўхташмади. Муҳими, қийинчилик туғилса ҳам, қўл туширишмаяпти. Жамоам охиригача курашмоқда. Ўйин якунидаги қарсаклар фикримнинг яққол исботидир. Биламизки, «Атлетико» тартибли ҳимояланади. Бу жамоа дарвозасига йўл топиш учун фаолликни тобора ошириб бориш керак. Дерби муаммосиз бўлмайди, енгил ўйин кутиш ярамайди. Муҳими, режалаштирилган 3 очкони олдик ва энди шу руҳда давом этишимиз керак.

Диего Симеоне («Атлетико» бош мураббийи): - Афсуски, ортга аччиқ алам билан қайтяпмиз. Зеро, ижобий натижага эришишимиз мумкин эди. Жарима майдонида Каземиро ва Мората билан рўй берган вазиятни кўролмадим. Альварони нега алмаштирдим? Чунки у оёғига кучли зарба қабул қилди ва ўзини нохуш сезди. Ҳозирги ҳолатдан хавотирдаман, албатта. Тушуниб турибман, барчасини ўнглаш учун қаттиқ ишлашимиз керак. Яқин орада айрим футболчилар сафга қайтишади, шундай экан, Ла Лигада ҳам, ЧЛда ҳам курашни давом эттирамиз.

 

ТЎПУРАРЛАР:

Месси (Барселона) - 14та

Бензема (Реал) - 13та

Суарес (Барселона) - 11та...

Турнир жадвали

 

М  Клуб Ў Ю Д М ТН О
1  РЕАЛ МАДРИД 22 14 7 1 40-13 49
2  БАРСЕЛОНА 22 14 4 4 52-26 46
3  СЕВИЛЬЯ 22 11 6 5 28-21 39
4  ХЕТАФЕ 22 11 6 5 32-20 39
5  ВАЛЕНСИЯ 22 10 7 5 33-29 37
6  АТЛЕТИКО 22 9 9 4 22-15 36
7  ВИЛЬЯРРЕАЛ 22 10 4 8 39-30 34
8  РЕАЛ СОСЬЕДАД 22 10 4 8 37-30 34
9  АТЛЕТИК 22 7 10 5 22-17 31
10  ГРАНАДА 22 9 3 10 27-29 30
11  ОСАСУНА 22 6 10 6 29-28 28
12  БЕТИС 22 7 7 8 30-34 28
13  ЛЕВАНТЕ 22 8 2 12 27-34 26
14  ВАЛЬЯДОЛИД 22 5 10 7 18-24 25
15  АЛАВЕС 22 6 6 10 23-32 24
16  ЭЙБАР 22 6 6 10 21-30 24
17  ЛЕГАНЕС 22 4 6 12 18-34 18
18  МАЛЬОРКА 22 5 3 14 22-38 18
19  СЕЛЬТА 22 3 8 11 17-31 17
20  ЭСПАНЬОЛ 22 3 6 13 18-40 15

 

23-ТУР

 

7 февраль (жума)

01:00    Алавес - Эйбар

8 февраль (шанба)

17:00    Леванте - Леганес

20:00    Хетафе - Валенсия

22:30    Вальядолид - Вильярреал

01:00    Атлетико - Гранада

9 февраль (якшанба)

16:00    Эспаньол - Мальорка

18:00    Реал Сосьедад - Атлетик

20:00    Осасуна - Реал

22:30    Сельта - Севилья

01:00    Бетис – Барселона


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz