Қайднома

Қидирув

Кимда имконият кўпроқ?

Кимда имконият кўпроқ?

  04.02.2020 00:10
  0
  262
Кимда имконият кўпроқ?

АПЛ раҳбарияти январь ойининг энг яхши мураббийи ва футболчиси бўлишга номзодлар рўйхатини эълон қилди. Демак, мураббийлар орасида Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Юрген Клопп («Ливерпуль»), Найжел Пирсон («Уотфорд») ёки Ральф Хазенхюттль («Саутгемптон») лауреат сифатида тан олинади.
Маълумот учун, аввалги 5 ойнинг 4тасида Юрген Клопп ва фақат октябрда «Челси» устози Фрэнк Лэмпард эътироф этилганди. Январь ойининг энг яхши футболчи мақомини олишга эса 7 нафар даъвогар бор: Серхио Агуэро («Манчестер Сити»), Алиссон («Ливерпуль»), Жордан Хендерсон («Ливерпуль»), Абдулай Дукуре («Уотфорд»), Жек Грилиш («Астон Вилла»), Айосе Перес («Лестер») ва Жек Стивенс («Саутгемптон»). Декабрь ойи сўровида футболчилар орасида «Ливерпуль» ҳимоя­чиси Трент Александр-Арнольд ғолиб чиққанини эслатиш ўринли.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz