Қайднома

Қидирув

Пьяца «Андерлехт»да ва Жаннинг янги клуби эса «Боруссия» Д.

Пьяца «Андерлехт»да ва Жаннинг янги клуби эса «Боруссия» Д.

  04.02.2020 10:00
  0
  330
Пьяца «Андерлехт»да  ва Жаннинг янги клуби эса «Боруссия» Д.

«Ювентус»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марко Пьяца фаолиятини «Андерлехт»да давом эттиради. Бельгияликлар хорватдан мавсум охиригача ижара асосида фойдаланишади.
Пьяца аслида «Кальяри» сафига қўшилиши ҳам мумкин эди. Қолаверса, унга Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби қизиқиш билдирганди. Маълумот учун, «Ювентус» Маркони 2016 йилнинг ёзида Загреб «Динамо»сидан 23 миллион еврога сотиб олганди. Пьяца Турин жамоаси либосида жами 20та ўйин ўтказиб, 1та гол урди. Унинг ҳозирги бозор баҳоси 7,5 миллион еврога тенг.

Кутилганидек, «Юве» ярим ҳимоячиси Эмре Жан Дортмунд «Боруссия»си таркибига қўшилди. Германиялик футболчи мавсум охиригача ижара муддатини ўтайди. «Жан исталган позицияда ўйнайверади. Унда техник салоҳиятдан ташқари, ғалабага бўлган ирода бор», - деди «Боруссия» спорт директори Майкл Цорк. Жан 2018 йилнинг ёзида «Ювентус» футболчисига айланганди. У жорий мавсум Италия чемпионатининг атиги 8та ўйинида қатнашди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz