Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»да янги легионерлар

«Навбаҳор»да янги легионерлар

  04.02.2020 09:45
  0
  653
«Навбаҳор»да янги легионерлар

Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Белек шаҳрида олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ихтиёрига бугун яна икки нафар хорижлик футболчилар қўшилишди.

Булар –  молдовалик Георге Андроник ва туркманистонлик Дидар Дурдиев.

Георге Андроник 1991 йил, 25  сентябрда Молдова пойтахти Кишинёв шаҳрида туғилган. Амплуаси – ярим ҳимоячи.

Георгий Андроник расми 2

Футболчилик фаолияти давомида Молдованинг “Зимбру” ҳамда “Милсами”, Хорватиянинг “Локомотива” ва “Горица”, Швециянинг “Вернамо” ҳамда “Дегерфорс” клубларида ўйнаган.  

Георгий Андроник расми 3

Ўтган мавсумни эса Руминиянинг “Астра” жамоасида ўтказган.

2011 йилдан буён Молдова терма жамоасида тўп суради.    

Дидар Дурдиев эса 1993 йилнинг 16 июлида Туркманистоннинг Болқонобод шаҳрида таваллуд топган. Амплуаси – ҳужумчи.

Дидар Дурдиев расми 1

Фаолияти давомида Туркманистоннинг “Ашхобод”, “Ахал”, “Олтин аср” ва “Хазина” клубларида тўп сурган.

Ўтган мавсумда эса “Ахал” шарафини ҳимоя қилган.

2012 йилдан буён Туркманистон терма жамоасида ўйнайди.

Дидар Дурдиев расми 3

Таъкидлаш жоизки, Дидар Туркманистоннинг яқин ўтмишдаги машҳур футболчиларидан бири Курбангелди Дурдиевнинг ўғли.

Мазкур легионерлар жамоамизнинг бугунги машғулотларида иштирок этишди.

Ушбу хорижлик футболчилар “Навбаҳор” мураббийларида яхши таассурот қолдиришса, клуб билан шартнома имзолашади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz