Қайднома

Қидирув

Одил Аҳмедов «Навбаҳор» мухлисларига мурожаат йўллади

Одил Аҳмедов «Навбаҳор» мухлисларига мурожаат йўллади

  04.02.2020 13:37
  0
  362
Одил Аҳмедов «Навбаҳор» мухлисларига мурожаат йўллади

Сўнгги пайтларда матбуотда, мухлислар ўртасида Одил Аҳмедов "Навбаҳор"га ўтар экан, деган маънода хабарлар тарқалди. Бунга Хитойда коронавирус инфекциясининг тарқалиши туфайли ярим ҳимоячининг Ўзбекистонга қайтаётгани ҳақидаги хабар сабаб бўлиши мумкин. 

Аҳмедов эса наманганлик ишқибозларга видеомурожаат йўллади.

"Кўплаб мухлислар йиғилиб, менинг Наманганга келишимни, "Навбаҳор" клуби шарафини ҳимоя қилишимни сўраб мурожаат қилишган видеони кўрдим. Очиғи, бундан жуда хурсанд бўлдим, бошим осмонга етди. Бунинг учун сизларга миннатдорчилик билдираман.

Худо хоҳласа, кейинроқ "Навбаҳор"да ўйнаш ниятим бор. Аммо ҳозирча бунинг иложи йўқлигини барчамиз билиб турибмиз. Чунки клубим билан амалдаги шартномам бор. Бу фақат менга боғлиқ нарса эмас. Буни тўғри тушунасизлар, деган умиддаман. Кўп мухлислар ўзимга ҳам СМСлар ёзишяпти. Бундай эътибор ва эътиирофдан хурсанд бўлдим. 

Келажакда ютуқларни биргаликда нишонлаш насиб этсин. Кейинчалик "Навбаҳор"да ўйнаш ва фаолиятимни Наманганда якунлаш ниятим бор. Яна бир марта раҳмат, ҳурматли наманганлик мухлислар", — деди Одил Аҳмедов.


Манба: std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz