Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» назорат ўйинида «Қизилқум»ни мағлуб этди

«Пахтакор» назорат ўйинида «Қизилқум»ни мағлуб этди

  04.02.2020 21:41
  0
  367
«Пахтакор» назорат ўйинида «Қизилқум»ни мағлуб этди

«Пахтакор» янги мавсум олдидан охирги назорат беллашувини «Қизилқум»га қарши ўтказди.

Баҳсда Драган Черан ва Игорь Сергеев кичик жароҳати борлиги сабабли иштирок этишмади. Ўйинда ташаббусга эга бўлган жамоамиз кўплаб голли вазиятларни юзага келтирди. Жумладан, биринчи бўлимда Дердийокнинг уч уринишидан кейин тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Гол ҳам айнан Эрен иштирокидаги ҳужумдан сўнг урилди. Унинг тўхтатиб берган тўпини Ҳамдамов 20 метрлардан кучли зарба билан дарвозага аниқ йўллади.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоамизда орадаги фарқни ошириш учун бир неча қулай имкониятлар юзага келди, бироқ улардан фойдаланишда хатоларга йўл қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, 10 февраль куни «Пахтакор» Чемпионлар лигасида БААнинг «Шабаб Ал Аҳли» жамоасини қабул қилади. Беллашув соат 16:00да «Пахтакор» стадионида бошланади.

«ПАХТАКОР» – «ҚИЗИЛҚУМ» – 1:0 (1:0)

Гол: Ҳамдамов 24.

Пахтакор: Суюнов, Салимов, Аъзамов (Эшмуродов, 77), Кримец (Анзур Исмоилов, 77), Сайфиев (Козак, 77), Ҳамробеков, Собирхўжаев (Иминов, 67), Ҳамдамов, Маҳмудҳожиев, Машарипов (Собиржонов, 77), Дердийок (Аброр Исмоилов, 67).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz