Қайднома

Қидирув

Жанубий Корея клуби "Бунёдкор"дан Хуршид Ғиёсовни "юлиб" олди-ми?

Жанубий Корея клуби "Бунёдкор"дан Хуршид Ғиёсовни "юлиб" олди-ми?

  05.02.2020 12:47
  0
  257
Жанубий Корея клуби

«Бунёдкор» клуби футболчиси Хуршид Ғиёсов янги мавсумда расман легионерга айланди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Ўзбекистон миллий жамоасига номзод футболчи Жанубий Кореянинг «Анянг» клуби билан шартнома имзолагач, клуб футболчи трансферини эълон қилди. Шартнома шартлари маълум қилинмаган.

Маълумот учун, «Анянг» Жанубий Кореянинг иккинчи лигаси саналмиш K-лигада иштирок этади. Ушбу турнирда чемпионат баҳслари 29 февраль куни старт олади.
***

"Мен учун "Анянг"да ўйнаш катта ғурур. Мен мураббийлар штаби, ходимлар, ўйинчилар ва жамоанинг барча расмий шахсларига илиқ кутиб олганлари учун раҳмат айтаман. Мен жамоа обрўйини кўтариш учун қўлимдан келган барчасини қиламан", - дейди Ғиёсов.

 "Анянг"га хуш келибсан, Хуршид Ғиёсов" - дейилади "Анянг" (facebook.com/FCAnyangOfficial) хабарида...


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz