Қайднома

Қидирув

Мессининг Абидалдан жаҳли чиқдими?

Мессининг Абидалдан жаҳли чиқдими?

  05.02.2020 13:14
  0
  319
Мессининг Абидалдан жаҳли чиқдими?

«Барселона»да вазият бироз нотинч кўринади ва бу секин-аста юзага чиқмоқда. Одатда, ижтимоий тармоқларда камгап, кампост, камтар Лионель ёрилди. Инстаграм сторис орқали клуб спорт директори Эрик Абидальга танбеҳ берди.

Воқеа Абидаль томонидан айтилган мана бу гапдан сўнг бошланди:

«Кўп футболчилар Вальверденинг ишидан норози эди. «Реал» билан ўйиндан сўнг биз уни бўшатиш бўйича иш бошладик».

Месси ўз сторисида ёзма равишда бунга жавоб қайтарди:

«Тўғриси менга бундай баёнотлар қилиш ёқмайди, лекин шахсий фикримча, ҳамма ўз вазифаси учун жавобгар бўлиши керак деб ўйлайман. Ўйинчилар муаммони биринчи бўлиб ҳис этишади, чунки биз клуб ичидаги ҳамма воқеани биламиз.

Раҳбарият ўз қарорлари учун масъулиятни ўз зиммасига олиши керак. Агар футболчиларни тилга олишса, у ҳолда конкрет фамилияси билан айтишсин. Акс ҳолда бутун клуб обрўси зарар кўради».

Қисқача мазмуни шуки, раҳбарлар бўшатдими ўзи жавоб берсин, ўйинчиларга тўнкамасдан. Ва жамоанинг ички жараёнларига аралашмай ўз ишини қилсин. Мен шундай тушундим.

Абидаль билан тўғри гаплашиш имкони бўлган Месси буни интернет орқали амалга ошириши яхши сигнал эмас.

Даврон Файзиев


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz