Қайднома

Қидирув

Баҳром Абдурахимов — АГМКнинг янги футболчиси

Баҳром Абдурахимов — АГМКнинг янги футболчиси

  05.02.2020 15:49
  0
  294
Баҳром Абдурахимов — АГМКнинг янги футболчиси

Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган жамоамизнинг селекция борасида ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Бунинг натижасида клуб навбатдаги трансферни амалга оширди.

Ажойиб иқтидор эгаси, маҳоратли футболчи Баҳром Абдурахимовнинг трансфери ҳуқуқи «Пахтакор» клубидан сотиб олинди ва футболчи жамоамиз аъзосига айланди. Клуб Абдурахимов билан янги мавсум учун шартнома имзолади.

АГМКнинг янги футболчиси — Баҳром Абдурахимов фаолияти давомида олий лигада «Андижон», «Насаф», «Металлург» ва «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилган. Абдурахимов Ўзбекистон миллий чемпионатида жами 200 ўйин ўтказиб, 20та гол урган.

Баҳром Абдурахимов футболчилик фаолияти давомида барча мусобақаларда жами 236 ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасини 28 маротаба ишғол қилган.

АГМК жамоасининг аҳил оиласига хуш келибсан, Баҳром!

Баҳром Абдурахимов ҳақида маълумот:

Туғилган санаси: 11.12.1988

Туғилган жойи: Андижон

Ўйнаган жамоалари: «Андижон» (2007-2014), «Насаф» (2015-2017), «Пахтакор» (2018), «Металлург» (2019), АГМК (2020-...)

Ютуқлари: Бронза медали соҳиби - (2015, 2016), Кумуш медали соҳиби - (2017, 2018) Ўзбекистон Кубоги соҳиби - 2015, Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби - 2016.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz