Қайднома

Қидирув

Маҳбубаси ва фарзандлари, машғулотлари ва дабдабаси...

Маҳбубаси ва фарзандлари, машғулотлари ва дабдабаси...

  06.02.2020 05:20
  0
  381
Маҳбубаси ва фарзандлари, машғулотлари ва дабдабаси...

Криштиану Роналдунинг Instagram тармоғидаги саҳифаси ҳамон дунё рейтингида мутлақ етакчи. Маълумотларга кўра, «Ювентус» клуби ва Португалия миллий жамоаси бош юлдузи энг оммалашган ижтимоий тармоқлардан бирида 200 миллион фолловер тўплаган жаҳондаги биринчи инсонга айланди.

Криштиану Роналду Instagram юлдузи - хонанда ва актриса Ариана Гранде (173 миллион обуначи)ни ўз «чанги»да қолдириб кетмоқда. Бу борада 3-ўринни эгаллаб турган рестлер ва актёр Дуэйн «Скала» Жонсон 170 миллиондан кўпроқ «мижоз»га эга. Кейинги ўринларда хонанда-актриса Селена Гомес (167 миллион обуначи) ҳамда реалити-шоу - шоу-бизнеснинг икки юлдузи Кайли Женнер (159 миллион обуначи) ва Ким Кардашьян (158 миллион обуначи) бор. Топ-10га футболдан яна икки вакил кирди - Лионель Месси (141 миллион обуначи) ва Неймар (132 миллион обуначи). Уларни рейтингда хонанда Бейонсе (139 миллион обуначи) ажратиб турибди. Неймардан кейинги ўринда 130 миллион «мижоз» тўплаган National Geographic журнали саҳифаси бормоқда.

Тармоқнинг дунё миқёсидаги энг машҳур аккаунти — «Инстаграм» номидаги саҳифанинг ўзи - 330 миллион фолловер. Кўпчилик билса керак, Роналду тармоқдаги шахсий саҳифасига жуда эътиборли. Яъни аккаунтни шахсан ўзи юргизади. Саҳифада маҳбубаси Жоржина Родригес, фарзандлари, машғулотлар жараёни ва дабдабали ҳаёти суратлари жуда кўп...

Дарвоқе...

 HypeAuditor гуруҳининг маълумотларига кўра, Роналдунинг обуначиларидан 72,8 фоизи ҳақиқий, қолгани эса шубҳали аккаунт ва ботлар. Яъни сохта обуначилар. Демакки, Роналдунинг «Инстаграм»даги саҳифасида 50,2 миллион сохта обуначи бор. Тадқиқот натижаларидан ойдинлашича, Криштиану саҳифасига ёзилганларнинг 49 фоизи спортга қизиқади. 72 фоиз обуначи эркак, 28 фоизи аёл жинсига мансуб. Футболчининг ихлосмандлари айниқса, Ҳиндистонда кўп. Айтганча, 2019 йилнинг ноябрь ойида берилган маълумотга кўра, Роналдунинг «Инстаграм»даги саҳифасига 1та реклама жойлаштириш баҳоси 780 минг фунт стерлингга тенг.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz