Қайднома

Қидирув

«Сити» учун ЧЛ муҳим, албатта

«Сити» учун ЧЛ муҳим, албатта

  06.02.2020 07:52
  0
  290
«Сити» учун ЧЛ муҳим, албатта

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг жорий мавсум учун мўлжалланган вазифаларини баён этди. «Сўзсиз, бизга нафақат ўйинимиз, балки қўлга киритилган совринларимиз орқали баҳо беришади. Бу оддий ҳақиқат. Ўтган мавсумни жуда яхши ўтказгандик, лекин ҳамма Чемпионлар Лигаси кубогини ютмаганимиз ҳақида гапирди. Шундай экан, агар мазкур турнирда ғолиб чиқмасак, менинг ишим юксак баҳоланмайди. Асосийси, қўл остимдаги футболчилар билан ишлашдан роҳатланяпман, улар ғалабаларни қўлга киритишда давом этишмоқда. Ғалаба эса соврин ютишнинг ягона усулидир. Шундай кайфиятда ўйнайверайлик-чи, ҳаммаси қандай якунлашини кўрамиз», - деди Гвардиола Goal нашрига берган интервьюсида.

Айтганча, «МанчестерСити» чапқанотҳимоячисиАнхелиньомавсумнингиккинчиқисмини «РБЛейпциг»даўтказади. Германия клуби испаниялик фулбекни ижара келишуви асосида ўз таркибига қўшиб олди. 23 ёшли футболчи янги жамоасида 23-рақам остида тўп суради.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz