Қайднома

Қидирув

Англия кубоги: «Тоттенхэм» сўнгги дақиқаларда мазғулубиятни ғалабага айлантирди

Англия кубоги: «Тоттенхэм» сўнгги дақиқаларда мазғулубиятни ғалабага айлантирди

  06.02.2020 02:54
  0
  319
Англия кубоги: «Тоттенхэм» сўнгги дақиқаларда мазғулубиятни ғалабага айлантирди

Англия кубоги 4-босқичи доирасидаги «Тоттенхэм» ҳамда «Саутгемптон» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди. Қизиқарли тарзда кечган ўйин Жозе Моуриньо шогирдларининг ғалабаси билан якунланди.

12-дақиқада Стивенснинг автоголи эвазига мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. 34-дақиқада Шейн Лонг жавоб голини киритди. 72-дақиқада эса Дэнни Ингс «Саутгемптон»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Аммо умидни сўнгдирмаган «шпорлар» 78-дақиқада Моуранинг голи билан ҳисобни тенглаштиришган бўлса, 87-дақиқада Соннинг голи эвазига ғалаба қозондилар ва кубокнинг кейинги босқичига йўлланма олишди.

АНГЛИЯ КУБОГИ. 4-БОСҚИЧ (такрорий ўйин)

ТОТТЕНХЭМ – САУТГЕМПТОН - 3:2 (1:1)

5 февраль, 00:45. «Тоттенхэм Хотспур Стэдиум»

Голлар: 1:0 – 12, автогол Стивенс, 1:1 – 34 Лонг, 1:2 – 72 Ингз, 2:2 – 78 Лукас Моура, 3:2 – 87, пенальти Сон Хын Мин.

Тоттенхэм: Льорис, Танганга, Вертонген (Жедсон Фернандеш, 54), Орье, Алдервейрелд, Сессеньон (Санчес, 90), Дайер, Лукас Моура, Уинкс, Сон Хын Мин, Ндомбеле (Алли, 61).

Саутгемптон: Ганн, Стивенс, Беднарек, Бертран, Ромеу, Уорд-Проуз (Вестергор, 40), Хейбьерг, Редмонд, Буфаль (Армстронг, 67), Ингз, Лонг (Адамс, 81).

Огоҳлантиришлар: Беднарек (55), Жедсон Фернандеш (59), Ромеу (84), Адамс (85), Ганн (86).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz