Қайднома

Қидирув

Россия ЖЧ-2022да байроқ ва мадҳиясиз иштирок этиши мумкин

Россия ЖЧ-2022да байроқ ва мадҳиясиз иштирок этиши мумкин

  06.02.2020 14:07
  0
  318
Россия ЖЧ-2022да байроқ ва мадҳиясиз иштирок этиши мумкин

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Россия терма жамоасига қарши санкцияларга изоҳ бериб ўтди. Аввалроқ, Россия терма жамоаси 2022 йили бўлиб ўтадиган ЖЧда иштирок этмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

«WADAнинг 2019 йили 9 декабрдаги қарори билан тасдиқланганидек, агар Жаҳон арбтираж суди томонидан тасдиқланса, Россия терма жамоаси спортчилари фақат нейтрал ҳолатда Давлат байроғисиз ва Давлат мадҳиясисиз иштирок эта олишлари мумкин», - дея хабар тарқатилганли борасида «РИА Новости» хабар бермоқда.

Аввалроқ, Россия терма жамоаси Жаҳон Чемпионати саралаш мусобақасида ўз Давлат мадҳияси ва байроғи остида майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Бироқ, агар Россия терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланма олса, у ҳолда нейтрал байроқ остида майдонга тушишга мажбур бўлади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz