Қайднома

Қидирув

Қозоғистон клуби Обрадовични «Насаф»дан илиб кетди

Қозоғистон клуби Обрадовични «Насаф»дан илиб кетди

  06.02.2020 14:24
  0
  743
Қозоғистон клуби Обрадовични «Насаф»дан илиб кетди

Қозоғистон Премьер-лигаси вакили, Кўкчатовнинг «Окжетпес» клуби 28 ёшли сербиялик ҳужумчи Марко Обрадович билан шартнома имзолади. Сўнгги пайтда Беларуснинг «Торпедо-БелАЗ» клуби сафида тўп сурган ҳужумчи, Қозоғистон жамоаси билан бир йиллик шартнома имзолади.

Босния ва Герцоговинанинг sportsport.ba нашри хабар беришича, Обрадович Қаршининг «Насаф» клубига ўтиш арафасида бўлган. Бироқ сўнгги паллада «Окжетпес» таклиф қилган юқорироқ маош сербиялик ҳужумчининг қарорини ўзгартириб юборган.

Марко Обрадович ўз фаолияти давомида Бельгиянинг «Эйпен», Босния ва Герцоговинанинг «Радник», Қозоғистоннинг «Актобе», Россиянинг «Енисей» каби жамоаларида тўп сурган, Сербия ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари аъзоси бўлган.


Манба: www.nnews.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz