Қайднома

Қидирув

«Манчестер Сити» «Барселона»даги ички муаммолардан фойдаланиб қолмоқчи

«Манчестер Сити» «Барселона»даги ички муаммолардан фойдаланиб қолмоқчи

  06.02.2020 19:36
  0
  316
«Манчестер Сити» «Барселона»даги ички муаммолардан фойдаланиб қолмоқчи

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби Месси ва «Барселона» раҳбарияти ўртасидаги можарони кузатиб бормоқда ва аргентиналик футболчи каталонияликлар сафини тарк этса, уни ўз сафларида қўшиб олишга умид қилишмоқда.

Манбанинг айтишича, «Манчестер Сити» ўзини Месси учун курашда ғолиб деб баҳоламоқда. Чунки, Месси «шаҳарликлар» спорт директори Чики Бегиристайн, бошқарувчи Ферран Сориано ва бош мураббийи Хосеп Гвардиолалар билан жуда яхши таниш.

32 ёшли Мессининг «Барселона» клуби билан тузилган шартномаси 2021 йилнинг июнь ойида ўз якунига етади. Бироқ, тузилган ушбу шартномада шундай банд борки, унга кўра Месси жорий мавсум якунига етганидан кейин, жамоани эркин агент сифатида тарк этиш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтамиз, Месси «Барселона» клуби спорт директори Эрик Абидалга нисбатан очиқча норозилик билдирган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz